Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Uzbekistan Airports’нинг 2022 йилнинг биринчи чорагидаги умумий даромади 221,6 млрд сўмни ташкил этди. Бу ҳақда «Дарё»га компания молиявий ҳисоботидан маълум бўлди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Компаниянинг соф фойдаси 136 млрд сўм ташкил қилди. Таққослаш учун, ўтган йилнинг шу даврида фойда атиги 16 млн сўм бўлган эди.

Фойданинг кескин ўсишини (8 500 баробарга) Uzbekistan Airports ўтган йили Ўзбекистондаги барча аэропортлар бошқарувчиси бўлгани билан изоҳлаш мумкин.

Компания, шуниндек, январь—март ойларида деярли 1 млрд сўм солиқ тўлаган.

Аввалроқ Ўзбекистонда табиий монополиялар рўйхати эълон қилинган эди. Рўйхатда Uzbekistan Airports ва компания таркибидаги 11 та халқаро аэропорт ҳам бор.

Изоҳ
Асосий янгиликлар