Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкентлик эркак дўкони олдида ноқонуний валюта сотиш билан шуғулланиб келган шахслар устидан ИИВга шикоят қилди. Бу ҳақда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар берди.

Фото: ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти

Фото: ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти

«25 май куни фуқаро Ш.Н. ариза билан мурожаат қилиб, Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган савдо дўкони олдида икки нафар нотаниш шахс ноқонуний валюта олди-сотдиси билан шуғулланаётганини айтиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб, мурожаат қилди», — дейилади хабарда.

Аризага асосан олиб борилган тезкор тадбир давомида Шайхонтоҳур тумани Жарариқ кўчасида жойлашган «Билол гўшт маркет» МЧЖ ичида Яккасарой туманида яшовчи I.А. (22 ёш) ноқонуний тарзда 3,6 минг долларни ариза эгаси Ш.Н.га 40 миллион сўмга алмаштириб бераётган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкент, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида ноқонуний валюта айирбошлаш ҳолатларига чек қўйилгани, Хоразм ва Қашқадарёда жами 5,2 минг долларни ноқонуний сотишга уринган валютафурушлар ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар