Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида 30 май куни ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси шу куни соат тахминан 19:00 лар чамасида шаҳарнинг «Тепарлик» маҳалласи Ипак йўли кўчасида содир бўлган. Фуқаро Ш.Ш. ўзининг бошқарувида бўлган Nexia автотранспорт воситаси билан ҳаракатланаётиб пиёда Б.А.ни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида жабрланувчи тан жароҳати олиб, Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Беморнинг олган жароҳати юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Қашқадарёда Lacetti йўлни кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборгани, Самарқандда Cobalt 16 ёшли пиёдани уриб, учириб юборгани, Самарқандда отасига тегишли Lacetti’ни бошқарган 8-синф ўқувчиси уриб юборган икки кишидан бири вафот этгани ҳақида хабар берилган.
Изоҳ (0)