• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда сотқинлар бўлмаслигини хоҳлаган Ислом Каримов, СССРда гўшт нархи ошишига одамлар муносабати, «Ельциндан кейинги Россия президенти диктатор бўлади». Ўзбек матбуоти 2 июнда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир беқиёс устозлигича қолаверади.

    Ўзбекистон ва жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Ўн йиллар муқаддам айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, ушбу воқеа-ҳодисаларга жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — бари «Кун матбуоти тарихи» рукни материалларида.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    90 йил аввал. 1932 йил 2 июнь, пайшанба

    «Ёш ленинчи» газетасининг шу кунги сонида эълон қилинган катта материаллардан бири — Япониянинг Сибирни босиб олиш истакларини фош этувчи таржима мақола. Унда, жумладан, Япониянинг «Нихан» газетаси ва унда чоп этилган мақоланинг тафсилотлари ҳақида сўз боради:

    «‘Агар Манчжурия Япония учун ҳаёт ёки мамот ўрнини тута турган бўлса, Шарқий Сибир Манчжурия ва Монголия учун ҳаёт ёки ўлим ўрнини тутади... Японияга ҳеч қандай фашизм ёрдам қилмаяжак. Японияга ёрдам қила турган бирдан бир восита — Сибир дарвозасини очишдир’. Одам зотидан рашк қилувчи ана шу империалист йиртқич, денгиз бўйи вилоятларини ва Шарқий Сибирни босиб олиш мақсади юзасидан СССРга қарши урушувни талаб қилади. Бутун дунё кўз олдида у сира тортинмасдан ‘шу программани амалга ошириш вақти келди, фурсатни қўлдан қочирмаслик керакки, бундай қулай моментнинг ҳеч қачон қайтиб келмаслиги мумкин’, дейди... Гўё СССР устидан ғалаба қозонгандай бўлиб, Япония Шарқий Сибирни қўлга киргизганидан кейин, ‘ўзининг иқтисодий тўғриларида қолган бутун дунёга боғлиқ бўлмаслигини тўла таъмин қилажак’ эканини айтади. ‘Манчжурия, Монголия ва Сибир бўлганда, бутун дунё ёппасига ёв бўлиб келганида ҳам Япония сира қўрқмаса бўлади’, дейди шу газета».

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 2 июнь сонидан лавҳа
    «Жаҳон капитализмининг танглиги. Капитализм орқага қайтмоқда» деган катта рукн остида АҚШ, Германия, Франция каби мамлакатлардаги бойларнинг қандай хонавайрон бўлаётгани-ю, ишсизлар қандай тўполонлар кўтараётгани ҳақида хабарлар берилган.

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 2 июнь сонидан лавҳа

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 2 июнь сонидан лавҳа

    «Бадриддиновчилар иши» бўйича суд ўз ишини давом эттириб, Ўзбекистон Олий суди собиқ прокурори Шамсиддин Бадриддиновга қарши янги айбловларни «ёпиштирмоқда»:

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 2 июнь сонидан лавҳа

    «Ёш ленинчи» газетасининг 1932 йил 2 июнь сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 1962 йил 2 июнь, шанба

    СССРда гўшт нархи ошган. Биз буни «Халқ манфаатларини кўзлаб» сарлавҳаси остида берилган уч хатбошидан иборат хабар орқали билиб оламиз. Хабарнинг дастлабки икки хатбошиси ҳамд-саноларга тўла, ҳатто миннатдорлик сўзлари бор, ахир қанд-шакар ва маълум бир турдаги газлама нархи пасайтирилган, буни эътироф этмаса ношукрлик бўлар. Учинчи хатбоши эса шундай гап билан бошланади: «Гўшт ва гўшт маҳсулотлари, шунингдек, ёғ нархининг бир оз оширилганлиги — вақтинчадир, албатта». Тамом, бор-йўғи шу. Лекин жуда информатив.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 2 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 2 июнь сонидан лавҳа

    Москвада 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида янги Ўқувчилар саройи очилган. Унинг очилишида СССР етакчиси Никита Хрушчёв ҳам иштирок этиб, нутқ сўзлаган. Болалар олдида бу нутқ ҳам пропагандадан, Ғарб давлатларига қарши гаплардан холи эмас: «Буржуа мамлакатларида турмушнинг ўзи ҳар бир кишини тирикчилик ўтказиш ҳуқуқи учун, очдан ўлмаслик учун кураш олиб боришга мажбур қилмоқда».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 2 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 2 июнь сонидан лавҳа

    Эртакдаги маликанинг гапини бироз ўзгартириб, гўшт нархи ошган бўлса, балиқ тановул қилиш мумкин, деса ҳам бўлади. Балиқни қаерда овлаш мумкин? «Қизил Ўзбекистон» газетаси шу ҳақда ахборот беради:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 2 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 2 июнь сонидан лавҳа

    Янгийўллик мактаб директори хотини ва беш боласи бўла туриб, ёш ҳамшира қизга уйланиб олгани, бироқ уларнинг оилавий ҳаёти 17 кунга чўзилгани ҳақида «Қизил Ўзбекистон»да танқидий материал берилган:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 2 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 2 июнь сонидан лавҳа

    Хорижда нима гап? Исроилда «Холокост меъмори» Адолф Эйхман осилган — Исроил махсус хизматлари уни Аргентинада тутиб, ўғирлаб олиб келган эди.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 2 июнь сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 2 июнь сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 1992 йил 2 июнь, сешанба

    Вазирлар Маҳкамасида «1992—1993 йилларда республика корхоналарида энг зарур ашёвий моллар ишлаб чиқаришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги масала муҳокамасига бағишланган мажлис бўлиб ўтган. Мажлисда президент Ислом Каримов ҳам сўзга чиқиб, «долзарб масалалар қандай ҳал этилаётганини ёритишда матбуотнинг ўрни ҳақида», «оммавий ахборот воситалари ишида йўл қўйилаётган камчиликлар» ҳақида батафсил тўхталган: «Телевидение ўз дастуридан ишлаб чиқариш муаммоларига кам вақт ажратмоқда. Мусиқавий кўрсатувлар ҳаддан зиёд кўп. Телевидение ходимлари корхоналарга онда-сонда боради... Экран минбари бир хил тоифадаги одамларга бериб қўйилган».

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 2 июнь сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 2 июнь сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасида президент Ислом Каримовнинг кадрлар бўйича давлат маслаҳатчиси Мавлон Умрзоқовнинг «Мустақиллик кўзгусида кадрлар сиёсати» сарлавҳали мақоласи берилган (президент маслаҳатчиси бу мақола учун ажратилган гонорарни «Халқ сўзи»нинг обуна фондига ўтказишни сўраган). Умрзоқов ҳокимларни танлашдаги қийинчиликлар, фитна чиқаришга уринаётган кучлар ҳақида тўхталиб, жумладан, шундай деб ёзган: «Аллоҳ ҳам: ‘Фалон шаҳарда фақат ақллилар туғилади‘, деб уқтирган эмас. Раҳбар уруғи — элатига, миллатигаю туғилган жойига қараб эмас, фаҳму фаросатига, ақлу заковатига қараб танланади. Ислом Абдуғаниевич Каримов: ‘Ўзбекистонда сотқинлар бўлмасин‘ деб юртимизни ичдан емирмоқчи бўлганлардан огоҳ қилгани ёдимизда».

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 2 июнь сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 2 июнь сонидан лавҳа

    АҚШнинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси тайинланган — шу вақтгача АҚШнинг Исроилдаги элчихонасида иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаган Генри Кларк энди Тошкентдаги элчихонага раҳбарлик қилади.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 2 июнь сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 2 июнь сонидан лавҳа

    Фозила Сулаймонованинг ёзишича, христианларни ўзбек тилида «носаролар» деб аташ тўғри эмас:

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 2 июнь сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 2 июнь сонидан лавҳа

    Хорижда нима гап? Филиппинда 32 ёшли Карло исмли эркак ҳомиладор бўлибди. «Мана энди шу нарса аён бўлдики, у гермофродит, яъни хунаса экан», — деб ҳайратланиб ёзади «Халқ сўзи» газетаси.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 2 июнь сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 2 июнь сонидан лавҳа

    Борис Ельцин аввалроқ «Комсомольская правда» газетасига берган интервьюсида 1996 йилги президент сайловида қатнашмасликка қарор қилганини айтганди. Энди шу гапни «Америка овози»га берган интервьюсида ҳам такрорлаган. Буниси майли, аммо КГБнинг разведка бўлими собиқ раҳбари Леонид Шебардиннинг 1992 йилда айтган қуйидаги гаплари ғаройиб: «Ельциндан кейин ҳокимият тепасига ким чиқишини аниқ айта олмайман, лекин ишончим комилки, у, албатта, мустабид бўлади! Чунки Россия экстремал вазиятда яшашга ўрганган мамлакат. Бу ерда қадимдан диктатура анархия билан, сўнг эса анархия мустабидлик билан доимо алмашиб келаверади». Авлиёмисан, кимсан, Шебардин?!

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 2 июнь сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 2 июнь сонидан лавҳа

    Мавзуга доир: 

    • Ислом Каримовнинг чегаралар ўзгармаслиги ҳақидаги баёноти, НАТО билан шартнома тузиш орзуси, «болалар меҳнатини арзон сотиш капитализмга хос». Ўзбек матбуоти 1 июнда нималар ҳақида ёзган?
    • Ўзбекларнинг «иккинчи она тили», республика ғаллакорларининг энг улкан мажбурияти, «уруш учун ишлаётган АҚШ бизнеси». Ўзбек матбуоти 31 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Канадаликлар учун Қўқон пайпоқлари, «тест синовлари порахўрликка чек қўяди» деган умид, «бир чўқишда қочирадиган пропаганда» билан мақтанган Хрушчёв. Ўзбек матбуоти 30 майда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    02.06.2022, 07:30   Изоҳ (0)   69124
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.