• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Россиянинг Украинадаги урушидан дунё қандай зарар кўрмоқда?

    Март ойи бошида АҚШ ва унинг иттифоқчилари Россияга қарши санкциялар тўлқинини бошлаб юборар экан, президент Жо Байден Оқ уйда туриб, «Путиннинг уруш машинасига кучли зарба» беришни исташини айтган эди. Bloomberg Россия ва Украинадаги уруш оқибатлари ва унинг бутун дунёга таъсирини таҳлил қилди.

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg

    Аммо Украинадаги уруш 100-кунига яқинлашар экан, бу машина ҳали ҳам ишламоқда. Россия бу йил нефть ва газдан кунига 800 млн доллардан фойда олмоқда.

    Кўп йиллар давомида Россия тўйиб бўлмайдиган дунёга керак бўлган нарсаларни сотадиган улкан товар супермаркети сифатида ҳаракат қилди: нафақат энергия, балки буғдой, никел, алюминий ва палладий.

    Россиянинг Украинага бостириб кириши АҚШ ва Европа Иттифоқини бу муносабатларни қайта кўриб чиқишга ундади. Гарчи Европа Иттифоқи Россияга навбатдаги санкциялар пакетини жорий қилиш ҳаракатида бўлса ҳам, бу кўп вақт талаб этади.

    Санкциялар оқибатида Россиядан кўплаб йирик компаниялар чиқиб кета бошлади. Миллиардлаб долларлик активларнинг музлатилиши оқибатида иқтисодиёт чуқур таназзулга юз тутмоқда.

     

    Аммо Россия ҳозирча бу зарарни эътиборсиз қолдириши мумкин, чунки унинг ғазнаси қисман Украинадаги уруш туфайли глобал нархларнинг ўсиши қибатида ҳар қачонгидан ҳам даромадлироқ бўлган товарлардан тушадиган маблағлар билан кўпайиб бормоқда.

    Bloomberg Economics’нинг Россия Иқтисодиёт вазирлиги прогнозларига асосланган ҳисоб-китобларига кўра, баъзи мамлакатлар энергия харидларини бутунлай ёки қисман тўхтатган бўлса ҳам, Россиянинг нефть ва газдан тушган даромади бу йил тахминан 285 млрд долларни ташкил қилади. Бу 2021 йилдаги кўрсаткичдан 20 фоизга кўпроқ.

    Европа Иттифоқи раҳбарлари Россиядан харид қилишни ва Европадаги урушни билвосита молиялашни тўхтатиш кераклигини билади. Аммо бу амбицияларга қарамай, миллий ҳукуматлар ҳам ўз иқтисодларига таъсир қилиши мумкин бўлган оқибатлардан қўрқмоқда.

    Улар шу ҳафтада Россия нефтига қисман тақиқ қўйишга келишиб, олтинчи санкциялар тўпламига йўл очиб берди. Бироқ бу жараён содир бўлиши ҳам бир неча ҳафталик тортишувларни талаб қилди.

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg

    АҚШда расмийлар молиявий босимни кучайтириш йўлларини муҳокама қилмоқда. Россия нефти нархини чеклашда ёрдам бериш ёки Россия бизнеслари билан ҳали ҳам санскиялар остида савдо қилаётган мамлакатлар ва компанияларга ҳам санкцияларни қўллаш йўлга қўйилиши мумкин.

    Аммо бундай иккиламчи санкциялар чуқур бўлиниш ва бошқа давлатлар билан муносабатларга путур етказиш хавфини туғдиради.

    Қўшма Штатлар аллақачон Россия нефтини тақиқлаб қўйган, аммо Европа бу қарамликдан аста-секин қутуляпти.

    Европада Россия нефтининг босқичма-босқич тақиқланиши Россияга нефтни сотиш учун муқобил давлатларни топишга ёрдам беради, масалан, Хитой ёки Ҳиндистон.

    Халқаро энергетика агентлиги маълумотларига кўра, фақат нефть экспортидан тушган даромад ўтган йилга нисбатан 50 фоизга ошган.

    Москвада жойлашган SberCIB Investment Research ҳисоб-китобларига кўра, Россиянинг энг йирик нефть ишлаб чиқарувчилари биринчи чоракда деярли ўн йил ичида энг юқори умумий даромад олган.

    Буғдой экспорти юқори нархларда давом этмоқда. Россия қишлоқ хўжалигига қарши санкциялар ҳатто муҳокама қилинмаяпти, чунки дунё унинг донига жуда ҳам муҳтож.

    Товарлар ва хизматлар айирбошлашнинг энг кенг кўлами ҳисобланган жорий операциялар балансининг профицити йилнинг дастлабки тўрт ойида уч баробардан кўпроққа ошиб, қарийб 96 млрд долларни ташкил этди.

     

    Камида 1994 йилдан бери энг юқори кўрсаткич бўлган бу рақамлар, асосан, товар нархларининг ўсишини акс эттирди, бироқ халқаро санкциялар оғирлиги остида импортнинг пасайиши ҳам бунга сабаб бўлди.

    Рубль Путин томонидан кучни кўрсатиш учун ишлатадиган яна бир рамзга айланди. Бир пайтлар Байден томонидан санкцияларга оқибатида қулаб тушганида масхара қилинган эди. Ўшандан бери рубль дунёдаги энг барқарор валютага айланиш йўлини босиб ўтди.

    Дунёда озиқ-овқат тақчиллигидан хавотирда. Россия ўз мамлакатига нисбатан санкциялар бекор қилинган тақдирдагина дон ва ўғит экспортига рухсат беришини айтди.

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg

    «Агар санкциялардан мақсад Россия армиясини тўхтатиш бўлса, бу ҳақиқатга тўғри келмайди» — дейди Берлиндаги Халқаро ва хавфсизлик масалалари бўйича Германия институтининг Шарқий Европа ва Евросиё бўйича катта ходими Янис Клюге.

    Россияга қарши санкциялардаги катта камчиликлардан бири бу бошқа давлатларнинг нефть сотиб олишни давом эттиришга тайёрлиги бўлди.

    Ҳиндистоннинг нефтни қайта ишлаш корхоналари февраль ойининг охири ва май ойи бошида Украина босқинининг бошланиши орасида 40 млн баррелдан ортиқ Россия нефтини сотиб олган.

    Bloomberg‘нинг Россия Савдо вазирлиги маълумотларига асосланган ҳисоб-китобларига кўра, бу бутун 2021 йил учун Россия—Ҳиндистон оқимидан 20 фоизга кўпдир.

    Нефтьни қайта ишлаш корхоналари Россия баррелларини бозор нархларидан арзонроқ олиш учун очиқ тендерлар ўрнига хусусий битимлар тузишга интилмоқда.

    Хитой Россия билан энергия алоқаларини мустаҳкамламоқда ва бошқа жойлардан четланган нефтни сотиб олиш орқали арзон нархларни таъминламоқда.

    У импортни оширди ва стратегик хом ашё захираларини Россия нефти билан тўлдириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

    Газ ҳақида гап кетганда, Россияда таъминотни бошқа йўналишга йўналтириш имкониятлари камроқ, бироқ Россиядан қувурларнинг охирида жойлашган мамлакатлар — уларнинг баъзилари Украина орқали ўтади, ҳам ўзаро қарамликка тушиб қолган.

     

    Европа Иттифоқининг газга бўлган эҳтиёжининг қарийб 40 фоизи Россия томонидан қопланади ва бундан воз кечиш жуда ҳам қийин кечади.

    Февраль ва март ойларида Европага газ етказиб бериш ҳажми кўтарилди, чунки уруш Европа газ марказларида нархларнинг кескин кўтарилишига олиб келди ва узоқ муддатли шартномалар билан Россиянинг «Газпром»дан харидларни арзонлаштирди.

    Кейинчалик кунлар исий боишлади ва АҚШ ва бошқа мамлакатлардан суюлтирилган газнинг рекорд даражада кириб келиши кузатилди. Путиннинг газ учун рублда тўлаш талаби оқибатида Польша, Болгария ва Финландияга газ етказиб бериш тўхтатилди.

    Тараққиёт секин бўлса-да, йўналиш фақат тобора кўпроқ чекловларга қаратилган. Ноаниқ жадвал бўлса ҳам, Россия иқтисодиёти ва Путиннинг молиясига босим кучаяди.

    Санскиялар ўз самарасини бермай қолмади. Россия Иқтисодиёт вазирлигининг асосий прогнозларига кўра, жорий йилда нефть қазиб олиш 9 фоизга, газ қазиб олиш эса 5,6 фоизга камайиши мумкин.

    Россияда кейинги 2-3 йил ичида энергетика ва ишлаб чиқариш саноати оғир аҳволга келиб қолиши мумкин.

    01.06.2022, 19:25   Изоҳ (0)   19648
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда жамоат транспортини ривожлантириш ўрнига йўлларни кенгайтириш нимага олиб келмоқда?

    27.05.2022, 17:54

    Ўзбекистон Европа билан кўпроқ савдо қила бошлади. Бунга уч сабаб бор

    24.05.2022, 19:10

    Ўзбекистонда Россиядан автомобиллар импорти кескин камайди

    23.05.2022, 13:01

    Ўзбекистон йил бошидан бери биринчи марта олтин савдосини тўхтатди

    20.05.2022, 18:31

    Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги савдо деярли тўхтади

    20.05.2022, 16:35

    Озиқ-овқат ҳалокати яқинлашмоқда — The Economist

    20.05.2022, 13:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ойлик 2,2 минг еврогача: ўзбекистонлик ҳамширалар Италияга ишга таклиф этилмоқда

    Ўзбекистон | 10 август, 12:45

    “Хоҳ Россия билан, хоҳ Россиясиз” Эрон АҚШ қўлловидаги Зангизор коридорига қарши чиқишини маълум қилди

    Дунё | 10 август, 12:15

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳарорат яна кўтарилади 

    Ўзбекистон | 10 август, 11:45

    Ўртоқлик учрашуви. “Манчестер Сити” “Палермо”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ҳусанов бир тайм ўйнади (видео)

    Спорт | 10 август, 11:44

    Ўзбекистонда умрага юборувчилар бўйича “Сирли мижоз” яширин назорат тадбирлари ўтказилади

    Ўзбекистон | 10 август, 11:20

    Муҳаммад Салоҳ “фаластинлик Пеле” ўлими тафсилотларини айтмагани учун UEFАни танқид қилди

    Дунё | 10 август, 10:44

    Болгарияда чўкаётган қизни қутқармоқчи бўлган ўзбекистонлик йигит ҳалок бўлди 

    Ўзбекистон | 10 август, 09:31

    Ўзбекистонда малакасини оширмоқчи бўлганларга “касб ваучери” берилади

    Ўзбекистон | 10 август, 08:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.