Ўзбекистонда йўллар тирбандлиги ошиши ва ифлослантирувчи моддалар, чиқиндиларнинг кўпайиши аҳоли саломатлигига, унинг меҳнат унумдорлигига ва мамлакат иқтисодий ўсишига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу «Дарё»га Жаҳон банкининг Uzbekistan: The Second Systematic Country Diagnostic ҳисоботидан маълум бўлди.
Инфратузилма ва жамоат транспортининг ривожланиши автомобиллаштириш ва аҳоли сонининг ўсишидан орқада қолмоқда.
Тошкент ва Тошкент вилояти улушига республикадаги енгил транспортдан фойдаланувчиларнинг 26 фоизи тўғри келади.
Ифлослантирувчи моддаларнинг тахминан 65 фоизи транспорт ҳиссасига тўғри келади, уларнинг умумий ҳажми эса Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан белгиланган хавфсиз даражадан сезиларли даражада юқори.
Расмийлар жамоат транспорти тизимини сезиларли даражада яхшиламасдан, йўл сиғимини оширишга эътибор қаратишда давом этмоқда. Халқаро тажриба шуни кўрсатадики, бундай ёндашув фақат транспорт ҳаракатининг мураккаблашишига ва тирбандликнинг ошишига олиб келади.
Бундай инфратузилма туфайли:
- иш ёки ўқишга бориш ва қайтишга сарфланадиган вақт доимий равишда ошиб боради;
- тез ва бошқа тиббий ёрдам олиш қийинлашади;
- жамоат транспорти самараси ва жозибадорлиги пасаяди.
Бу, шунингдек, шахсий транспортга қарамликка ва аҳоли жон бошига ифлослантирувчи моддаларнинг кўпайишига олиб келади.
Аввалроқ Ўзбекистонда интернетга монополия борлиги нимага олиб келиши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)