Апрель ойида Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми 7,3 миллион долларни ташкил қилди. Бу Давлат статистика қўмитаси маълумотларида қайд этилди.
Таққослаш учун, ўтган йилнинг апрель ойида у 50 миллион долларни ташкил қилган эди. Экспорт март ойида тўлиқ тўхтатилганди, апрель ойида эса импорт ҳам кескин камайди.
Натижада Украина Ўзбекистоннинг савдо ҳамкорлари орасида 14-ўринни эгаллади. Ўтган йилнинг апрель ойида мамлакат 10-ўринда эди.
Буларнинг барчасини Россиянинг Украинага февраль ойининг охиридан бери давом этаётган ҳужуми билан изоҳласа бўлади.
Уруш бошлангунга қадар Украина Ўзбекистондан, асосан, мева-сабзавот ва тўқимачилик маҳсулотлари, азотли ва калийли ўғитлар, этилен полимерлари, рух хом ашёси ва автомобиль харид қилган.
Аввалроқ Украинадаги уруш туфайли дунёда озиқ-овқат ҳалокати яқинлашгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)