• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ғалабани нишонлашга кучи қолмаган Али, фожиага олиб келган айёрлик ва юзнинг ярмини эгаллаган гематома. Бокс тарихидаги энг шафқатсиз жанглар

    Муҳаммад Али — Жо Фрэйзер

    Ушбу жанг жаҳон бокс классикаларидан бири ҳисобланади. Маълумки, Али оғир вазн тоифасидаги барча жангчилар билан можарога бориб юрган. Бунга Жорж Форман ва Сонни Листон каби боксчиларни мисол келтириш мумкин. Жо Фрэйзер билан ҳам шунга ўхшаш ҳолат юз берган.

    Жанггача Фрэйзер ва Алининг муносабатлари дўстона эди. Бироқ тўқнашувга оз муддат қолганида бу дўстлик Муҳаммад Алининг «ташаббуси» билан ёмонлашади. Эртами, кечми рақиблар рингга чиқиши аниқ бўлгач, Али руҳий ҳужум қилишни бошлайди. У рақибини горилла деб атаб, ирқчилик характеридаги гаплар билан ҳам «сийлайди», ҳатто Жонинг машғулотларига келиб, унга стуллар улоқтиради. Аввалига Фрэйзер буларни табассум билан қабул қилган бўлса, кейинчалик Алини бутун вужуди билан ёмон кўриб қолади. Учинчи жангга икки энг оғир вазн тоифаси вакиллари бир тўлқинда етиб келади. Бунгача ўтказилган икки жангда томонлар бир мартадан ғалаба қозонганди.

    Боксчилар ҳал қилувчи жангни Филиппин пойтахтида ўтказади. Беллашув «Маниладаги триллер» деб номланади. Маниланинг дим ҳавосида, эрта тонгда боксчилар рингга кўтарилади — термометр 40 даража иссиқни кўрсатарди. Трибуналарда — минглаб томошабинларни, боксчиларнинг кўзида эса нафратни кўриш мумкин эди. 14 раунд давомида улар бир-бирини аёвсиз калтаклайди, фақат жанг охирига келиб, чидаб бўлмас даражадаги иссиқлик темпни сезиларли даражада пасайтиришга мажбур қилади.

    Фрэйзернинг оғзидан қон келишни бошлаганди, жангнинг сўнгига бориб, унинг кўзлари деярли кўрмай қолади. Ҳимояланишга кучи қолмаса-да, олдинга боришда давом этаверади, натижада кетма-кет зарбаларни ўтказиб юборади. 14—15-раундлар оралиғида шифокорлар Фрэйзердан таслим бўлишни сўрайди. Айтишларича, ўша пайтда нафақат боксчининг соғлиғи, балки бутун бошли ҳаёти хавф остида бўлган. Шу билан бирга қарама-қарши бурчакда Али ҳам секундантларидан қўлқопларини ечишни сўрайди. У охирги раундга шунчаки чиқмаслиги мумкин эди.

    Аммо Фрэйзернинг мураббийи Эдди Футч тезкорроқ бўлиб чиқади. У шогирдини рингда нобуд бўлишдан асраб қололмагани учун ўзини кечира олмасди, шунинг учун оқ сочиқни рингга улоқтиради. Али ғалабани канвасда қабул қилиб олади, у мустақил ҳаракат қила олмайдиган даражага келиб қолганди. Уни қўлтиқлаб, базўр трибуна остига олиб кириб кетишади.

    Мавзуга доир: «Бокс спорт сифатида тугаган кун». Муҳаммад Алининг энг баҳсли ғалабаси ҳақида

    Артуро Гатти — Микки Уорд

    Ажойиб техника ва энг зўр жангчиларнинг реал вақтда рақиби ҳаракатларини қандай ўқий олишини томоша қилувчиларга бу видеони очиш тавсия этилмайди. Боиси уларнинг жангида бу нарсалар шунчаки мавжуд эмас. Аммо ура-ур ва қон исталганича топилиши мумкин. Рингдаги бирга тушилган фотосуратлар ва бир-бирини аямай урган икки эркакнинг қучоқлашиб туриши жангнинг янада жозибалироқ бўлишини таъминлаган.

    Албатта, Гатти ва Уорд буюклар когортасига қўшила олмайди. Ҳа, ажойиб, кучли, эсда қоларли боксчилар, лекин буюк деб аташ бироз мушкулроқ. Айтиш мумкинки, улар боксда очиқ жангларга эҳтиёж кучайган бир вақтда баҳслашиш бахтига муяссар бўлган. Уларнинг биринчи жанглари икки ўртамиёна ўртасидаги муштлашув сифатида сотилади, улар элитага кириш учун ростмана бир-бирини дўппослашга рози эди. Сифатли томоша бўлмаганида томошабинлар кўпроқ нарсани сўрайди, Уорд ва Гатти эса бу фонда молиявий аҳволини сезиларли даражада яхшилаб олади. Бир-бирига қарши тўқнашувлар учун улар олдинги барча жангларига қараганда кўпроқ пул олган.

    Уларнинг учинчи ва охирги дуэли айнан шу сериядан. Промоутерлар шартнома беради — улар доимгидек рингга чиқиб, ёрқин услубда бир-бирининг юзини бежаш билан шуғулланади, шундан кейин ҳамма ўз йўлида давом этаверади. Уорд нафақага, серияда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган Гатти эса фаолиятидаги иккинчи чемпионлик камарига йўл олади.

    Мавзуга доир: 

    • Афсонавий боксчи Артуро Гаттини хотирлаб: «Чақмоқ» фаолиятидаги асосий 5 жанг
    • «Ишончим комил, уни ўлдиришган». Афсонавий боксчи Артуро Гаттининг жумбоқли ўлими ҳақида

    Денис Лебедев — Гилермо Жонс

    Бу жанг россиялик боксчи Денис Лебедевнинг фаолиятидаги қора нуқталардан бири. Жонс деярли икки йиллик танаффусдан кейин рингга чиқади, букмекерлар 41 ёшли панамалик жангчининг Лебедевга қарши имкониятларини шундай баҳолайди — 1 га 8.

    Бўй борасидаги жиддий фарқ ва рақибининг тажовузкор ҳужумлари биринчи раунддаёқ Жонсга бош қисмга зарбалар беришга имкон беради. Биринчи раунднинг ўзида Лебедевнинг ўнг кўзида гематома пайдо бўлади. Шунга қарамай у комбинациялар қўллашни давом эттиради — жуда кўп зарбалар Жонснинг иягига йўналтирилади, лекин улар Гильермега унчалик ҳам жиддий зарар етказмасди. Аксинча, у эҳтиёткорлик билан ҳужумлар уюштириб, қачонлардир Лебедевнинг ўнг кўзи бўлган жойни нишонга олаверди.

    11-раундга келиб, Лебедев ярим кўр ҳолатга тушиб қолади, гематома эса юзининг ярмига тарқалади. Шифокорлар жанг давом этиши мумкинлигини айтади, аммо унинг ўзи бокс тушишни хоҳламайди. Спортчи бир тиззасига ўтириб, ҳакамга якуний ҳисоблашни бошлаш имконини беради.

    Найжел Бенн — Жеральд Маклеллан

    Мазкур жанг 1990 йилларнинг (1995 йил 25 февраль) энг шафқатсиз жангларидан биридир. Ва қанчалик бемаъни эшитилишидан қатъи назар — энг ажойибларидан ҳам. Бокс энг гуллаган вақтларда ҳам ўрта вазн тоифасида Маклеллан каби боксчилар кам бўлган. Маклеллан рақиблари ҳали унинг тажовузкор услубига мослашишга улгурмасидан туриб, уларнинг «чироқларини ўчириб қўярди», биринчи раундларда ҳеч кимда бундай кетма-кет нокаутлар бўлмаган (19). У ёш Тайсон билан солиштириларди — нафақат тажовузкор жанг услуби, балки рингдан ташқаридаги хатти-ҳаракатлари учун ҳам.

    Беннга қарши жангда у яққол фаворит бўлган. Биринчи раунддаёқ кучли зарбаси билан уни рингдан чиқариб юборади, аммо рақиби қандайдир тарзда орқага судралиб келади ва курашни давом эттиради. Ажабланарлиси шундаки, кўпчилик учун чуқур нокаут ва оғир жароҳат билан якунланадиган зарба, аксинча, унга куч беради. Ўшандан кейин Бенн энг оғир зарбаларнинг ақл бовар қилмайдиган даражадаги миқдорини ўтказиб юборса ҳам, ҳар бир раундга тетик бўлиб чиқаверади ва тез орада Маклелланга етиб олади.

    Саккизинчи раундда Бенн яна нокдаунга учрайди, аммо бу сафар тенг зарбалар алмашинуви билан. Ўша вақтга келиб, жанг бир томонлама бўлишдан тўхтайди — боксчилар том маънода бир-бирини янчиб ташлаш учун ҳаракат қилади. Шу билан бирга Маклелланда соғлиғи билан боғлиқ муаммоларнинг дастлабки белгилари кўрина бошлайди. Унда кўриш қобилияти пасаяди, мувозанатни сақлашда қийинчиликларга учрайди, ҳатто раундлар оралиғида мураббийидан жангни тўхтатишни сўрайди. Кейин эса аҳвол фақат ёмонлашади. Ўнинчи раундда Маклеллан бокс туша олмайди. У тиззасига ўтириб, мағлубиятни қабул қилади, кейин эса ўз бурчагида ҳушидан кетиб рингга йиқилади. Сўнгра кома, ногиронлар аравачаси, кўрлик ва деярли тўлиқ эшитиш қобилиятининг йўқолиши. Бир вақтлар даҳшатли чемпион бўлган Жеральд Маклеллан ҳозирги кунгача шу тарзда яшаб келмоқда.

    12 йилдан сўнг Бенн рақибини кўриш учун унинг олдига келади. Улар тўғридан-тўғри мулоқот қила олмайди — Маклелланнинг эшитиш қобилияти жуда заиф эди, у собиқ рақибини танимайди ҳам. Унинг синглиси Лиза уларга ёрдам беришга ҳаракат қилади, бироқ Бенн бу ҳолатга дош бера олмайди ва йиғлаган ҳолда бошқа хонага чиқиб кетади.

    Маклеллан бунгча шундай дейишга улгурганди: «Ҳаётимни барбод қилган йигит шуми»?

    Мавзуга доир: Олдини олиш мумкин бўлган фожиа. Нокаутчи Жеральд Маклелланнинг ҳаётини барбод қилган жанг ҳақида

    Шугар Рей Robinson — Жейк Ламотта

    Кўпчилик томонидан барча даврларнинг энг буюк боксчиси деб ҳисобланган Шугар Рей Robinson ва «қутурган буқа» лақабли Жейк Ламотта олти марта ўзаро учрашган. Ва олти марта ҳам томошабинлар бу жангларни катта қизиқиш билан кутиб олган. Олтинчи жанг 1951 йилга тўғри келади.

    Robinsonга фаолиятидаги илк мағлубиятни айнан Ламотта келтирган. Унинг ўзи эса рақибидан нақ беш марта мағлубиятни қабул қилиб олган. Олтинчи жанг энг кучлиларни аниқлаш нуқтаи назаридан мантиққа унчалик ҳам тўғри келавермасди, бироқ томошабинларнинг талаби билан боксчилар рингга чиқади. Тарихга «Севишганлар кунидаги қирғин» номи билан кирган финал жанги ўзининг ақл бовар қилмайдиган шафқатсизлиги, рақибидан том маънода ҳамма нарсада ўзиб кетган ҳайратланарли Robinson ва ҳеч қачон нокаутга учрамаган Ламоттанинг қонга беланиб кетгани учун ҳам ёдда қолган.

    13-раундда ҳакам Ламотта жангни давом эттира олмайди деган қарорга келади. Унинг юзи бутунлай бежаб қўйилганди. Аммо унинг ўзи лақабига мос равишда жангни давом эттиришни талаб қилади. Натижаларни эълон қилиш пайтида у Robinsonга шундай деб бақиради: «Қара, ҳали ҳам оёқда турибман».

    Луис Ресто — Билли Коллинс

    1983 йилнинг 16 июнида Луис Ресто ва Билли Коллинс ўртасида бокс тарихидаги энг даҳшатли жанглардан бири бўлиб ўтади.

    Жангдан олдин букмекерлар ёш ва ўзига ишонган нокаутчи Коллинсга устунликни берганди. Аммо жанг охирига келиб унинг юзи шу қадар шишиб кетадики, таниб бўлмас даражага келиб қолади. Шишган кўзлар ва бир нечта жиддий кўкаришлар унинг характеристикага шубҳа уйғотади. Боиси уларнинг ичида Ресто эмас, айнан Коллинс кучли зарбаси билан машҳур эди.

    Жанг тугайди ва Ресто бир овоздан ғолиб деб топилади. Шундан сўнг у Коллинс ва унинг отаси бўлган мураббийига ҳурмат бажо келтириш учун уларнинг ёнига боради. Ғолибнинг қўлқопларини ушлаган катта-Коллинс дарҳол эътироз билдирди — қўлқоплар талаб қилинганидан анча юпқа бўлиб чиқади.

    Ташкилотчилар Рестонинг қўлқопларини тортиб олади. Қўрқувлар тасдиқланади — уларда юмшатувчи астар йўқлиги аниқланади, бу нарса унинг зарбаларининг бир неча марта кучлироқ ва хавфлироқ бўлишини таъминлаган. Айни пайтда Коллинс касалхонага кетаётган эди, у ерда унга иккала кўз пардаси йиртилиши ташхиси қўйилади. У кўриш қобилиятини 70 фоизга йўқотганди, тўққиз ой ўтгач эса маст ҳолда автоҳалокатга учраб, вафот этади. Бу борада Коллинс шу тарзда атайлаб, ўз жонига қасд қилган деган версиялар ҳам мавжуд.

    Ресто ва унинг мураббийи Панама Льюис икки ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинади ва бир умрга боксдан четлатилади. Муддат тугагандан сўнг Ресто қўлқоп билан фирибгарликдан ташқари, ўша жанг олдидан мураббийи уни ўрамаларни гипс билан қотиришга мажбур қилганини тан олганди.

    01.06.2022, 23:51   Изоҳ (0)   43572
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    U-23 Осиё Кубоги—2022. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Туркманистон устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди

    01.06.2022, 22:31

    «Барселона» трансляция ва лицензия ҳуқуқларининг маълум миқдорини сотиш орқали 700 млн евро ишлаб олмоқчи

    01.06.2022, 20:07

    «Милан»да яна хўжайин ўзгаради. Клуб 1,2 млрд еврога сотиб юборилади

    01.06.2022, 18:55

    Расман: Пол Погба «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади

    01.06.2022, 17:18

    Футзал бўйича Ўзбекистон Кубогининг чорак финалига қуръа ташланди

    01.06.2022, 16:46

    «Барселона» Европанинг энг кўп қарзга эга клублари рўйхатида етакчилик қилмоқда

    01.06.2022, 15:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.