Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

31 май куни Луганск вилояти раҳбари Сергей Гайдай Россия қўшинлари Северодонецкнинг катта қисмини назорат қилаётганини айтди. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров эса шаҳарни «тўлиқ тозалаш» якунланганини маълум қилди. The Wall Street Journal манбаларининг таъкидлашича, Вашингтон Украинага Киев сўраган ракета тизимларини беришга тайёр, бироқ улар орасида узоқ масофага мўлжалланган ракеталар бўлмайди. 23 мингдан ортиқ украиналик қочқин АҚШга киришга рухсат олди.

Италия бош вазири Марио Драгининг айтишича, Европа Иттифоқининг деярли барча йирик давлатлари ҳозирда Украинага ЕИ номзоди мақомини беришга қарши. Канада Алина Кабаевага қарши санкциялар киритди. Аввалроқ Буюк Британия ҳам худди шундай қилганди. Meduza урушнинг тўқсон еттинчи кунига оид асосий фотосуратларни жамлади.

Донбасс шимоли

Донецк вилоятининг Славянск шаҳри аҳолиси снаряд тушиши оқибатида ҳосил бўлган ўра ёнидан ўтмоқда. Америка урушни ўрганиш институти маълумотларига кўра, рус қўшинлари Славянскка қарши ҳужум учун Изюмнинг жануби-шарқида ва Лиманнинг ғарбий қисмида жамланган.

Фото: AFP

Славянскда турар жой биносига кираверишдаги зинапояда оққан қон. Бино тунги ракета ҳужумига учраган.

Фото: AP Photo

Славянскда яшовчи 73 ёшли аёл тунги отишмалардан зарар кўрган кавартирасида.

Шаҳарда яшовчи киши велосипед юкхонасига чамадонини маҳкамламоқда.

Донецк вилояти шимоли-шарқидаги Соледар шаҳридаги бункер ертўласида ноутбукда ишлаётган йигит. Урушдан олдин шаҳарда 11 мингга яқин аҳоли истиқомат қилган, ҳозир у ер деярли кимсасиз. Шаҳарда қолганлар бомба бошпаналарида яшамоқда. Соледар шарқий фронт чизиғидан тахминан беш километр узоқликда жойлашган ва рус артиллерияси томонидан ўққа тутилмоқда: шаҳар қамалдаги Северодонецкдан чиқувчи йўл бўйида жойлашган.

Фото: Sopa Images

Украиналик аскар фронт чизиғига яқин жойлашган позицияларидаги бошпанада, Донецк вилояти.

Фото: Reuters

Харьков вилояти

Харьковда қутқарувчилар отишмалардан зарар кўрган бинода ишламоқда.

Харьковда қутқарувчилар отишмалардан зарар кўрган бинода ишламоқда.
Фото: Reuters

Харьковлик аёл турар жой биносининг ўққа тутилишидан ҳалок бўлган тинч аҳоли жасадлари орасидан қариндошини қидирмоқда.

Харьковдаги ўққа тутилган турар жой биносида ишлаётган қутқарувчи тин олмоқда. Бино ичида ҳалок бўлган тинч аҳолининг жасадлари қолган.

Чернигов вилояти

Ёниб кетган танк қолдиғи Чернигов вилоятининг Количовка қишлоғидаги Угор дарёсида. Уруш бошида рус қўшинлари Чернигов вилоятига киришди, аммо март ойининг охирида у ердан чекинишни бошлади. Чернигов ва Киев вилоятларидан чекингач, Россия асосий эътиборини Донбассни эгаллашга қаратди.

Фото: Getty Images

Киев вилояти

Бородянкада йиғиш пунктидаги кийим уюмлари ёнида турган аёл.

Бородянкада йиғиш пунктидаги кийим уюмлари ёнида турган аёл.
Фото: AP Photo

Бородянкада отишмадан вайрон бўлган уй бўйлаб югураётган бола. Қишлоқ уруш бошида кенг кўламли ўққа тутилган, энди у нормал ҳаётга қайтмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар