Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чорбоғ қўрғонидаги маиший-маданий хизмат кўрсатиш бинолари 32,5 млрд сўмга аукционга қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот аукционга «Асакабанк»нинг муаммоли активлар билан ишлаш департаменти томонидан жойлаштирилган. Дам олиш маскани 2 қаватдан иборат ва қачон қурилгани маълум эмас.
Ер участкасининг умумий майдони — 0,6 гектар. Бинонинг майдони — 1 364 квадрат метр. Бинода газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Аукционга қўйилган ҳовлининг бошланғич баҳоси — 32,5 млрд сўм. Аризалар 28 июнь 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Лот изоҳида ёзилишича, мулк харидор томонидан «Асакабанк»га 171 минг евро миқдоридаги қўшимча мажбурият суммасини 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатда тўлаб бериш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилмоқда.
Аввалроқ «Дархон»даги икки қаватли бинонинг бир қисми қарийб 25 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)