Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида қариндошлар ўртасида содир бўлган жанжал оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Марғилон шаҳрининг «Ёрмадоз» маҳалласида яшовчи фуқаро қариндоши билан қарз олди-берди масаласида жанжаллашиб, унга ошхона пичоғи билан жароҳат етказган. Жабрланувчи олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Марғилон шаҳар ҳокими, шаҳардаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлар, маҳалла фаоллари, жиноятда гумонланаётган ва жабрланган шахснинг яқинлари иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилган.
Таъкидланишича, қариндошлар ўртасида содир этилган ушбу жиноятнинг юзага келишига қарздорлик сабаб бўлган. Оила бошлиқлари бепарво бўлиб, муаммога вақтида ечим топмаган.
Аввалроқ Фарғонада фуқаро икки танишини пичоқлагани, Фарғонада маст фуқаро шишадошини пичоқлаб ўлдиргани, Сирдарёда ухлаб ётган аёлнинг тилла тақинчоғини ўғирлаш учун уни пичоқлаб ўлдирган шахс 20 йилга қамалгани, Тошкентда қайнона уч нафар фарзанди бор келинини пичоқлаб ўлдиргани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)