Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида тадбиркорга Аи-80 маркали ёнилғини арзон нархларда олиб беришни ваъда қилган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаро Ж.Н. ва бошқалар «Э» МЧЖ раҳбари Н.нинг ишончига кириб, унга арзон нархларда Аи-80 маркали бензин ёнилғисини олиб беришни ваъда қилгани аниқланган. Улар тадбиркорнинг 1,4 миллиард сўмини «А.И.» МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб олиб, фирибгарлик йўли билан ўзлаштирган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир:
- Андижонда коллеж ўқувчиси 400 доллар пора билан қўлга тушди
- Андижон ва Сирдарёда фуқароларнинг хориждаги ўқишини Тошкент тиббиёт академиясига кўчириб бериш учун жами 4,5 минг доллар олган шахслар ушланди
- Қўқонда фуқарога нисбатан ИИБда тўпланган ҳужжатларини ижобий ҳал қилиб бериш учун 1000 доллар олган шахс ушланди
Изоҳ (0)