• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда талон можароси, Ельциннинг 1996 йилги сайловда қатнашмаслик қарори, Тошкентда Америка трактори устидан суд. Ўзбек матбуоти 28 майда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир беқиёс устозлигича қолаверади.

    Ўзбекистон ва жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Ўн йиллар муқаддам айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, ушбу воқеа-ҳодисаларга жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — бари «Кун матбуоти тарихи» рукни материалларида.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    90 йил аввал. 1932 йил 28 май, шанба

    Чигиртка — Ўзбекистон пахта далаларидаги асосий муаммолардан бири. «Кўп жамоалардан, масалан, Олатут, Узунқудуқ, Тошли қишлоқларида 4 минг ҳектар ғалла, зиғир ва бошқа экинларни чигиртка босгани ҳақида хабар олинди. Пахта экинларида ҳам сариқ қурт пайдо бўлиб, кечаси салқин вақтда ғўзаларни еб кетаётир», — дейилади «Қизил Ўзбекистон»даги «Чигиртка экинларни нобуд қилаётир» хабарида.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 28 май сонидан лавҳа

    «Ўзбекистоннинг 46 проценти қумлик ва чўлдан иборат» хабарида таъкидланишича, Ўзбекистон ер ишлари комиссарлиги «мана шу ерларни текшириш ва уларда экин экиш мумкинлигини аниқлаш учун социализм зироатчилиги институти ёнида қумлик ва чўлларни ўрганиш бўлими очишга қарор берди» (маълумот учун, 1932 йилги Ўзбекистон таркибида, масалан, ҳозирги Навоий вилояти, Бўстонлиқ тумани, Қорақалпоғистон Республикаси бўлмаган (1932 йилги харита); 2019 йилги маълумотларга кўра, Ўзбекистон ҳудудининг 80 фоизи чўл ва ярим чўллардан иборат).

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 28 май сонидан лавҳа

    «Бадриддиновчилар иши»ни кўраётган суд ўз ишини давом эттиряпти:

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 28 май сонидан лавҳа

    Тошкентда яна бир суд бўляпти — Америкада ишлаб чиқарилган «Турман-Вакуум» пахта териш машинаси суд қилинмоқда (тракторни суд қилиш зарурати қаердан пайдо бўлгани ҳақида бу ерда ўқинг):

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 28 май сонидан лавҳа

    Дунёда нима гап? 1 август куни Женевада урушга қарши халқаро конгресс ўтказилади, шу муносабат билан конгрессни ўтказувчи қўмитаси махсус баёнот эълон қилган. Унда, жумладан, шундай дейилади: «Аврўпада, айниқса, Руманияда, Польшада ва бошқа қўшни мамлакатларда Франция раҳбарлари остида ҳарбий қуролланишларни кучайтириш юзасидан жуда қаттиқ тайёрлиқ бораётир. Булар урушнинг кимёвий ва ҳаво воситалари ёрдами билан бутун-бутун қитъаларни вайрон қилмоқчи бўладилар. Янги жаҳон уруши таҳдид қилади. Шубҳа йўқки, Шўро Иттифоқига қарши уруш муқаррар бўлиб, ўзи билан бирга жаҳон урушини келтиради».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 28 май сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 1962 йил 28 май, душанба

    1962 йил 28 май куни Ўзбекистонда марказий газеталар чоп этилмаган.

    30 йил аввал. 1992 йил 28 май, пайшанба

    Ўзбекистоннинг 1992 йил май ойи охиридаги асосий муаммоларидан бири — 1 июндан кучга кирадиган янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари ва янгиланган шу қоидалар сабаб уч йил аввал бекор қилинган ҳайдовчилик гувоҳномаси талонларининг қайта тикланишидир. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг талонларни берувчи шохобчаларида даҳшатли навбатлар юзага келган, аҳоли бундан норози:

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 28 май сонидан лавҳа

    Расмийлар 1 июнгача талон билан боғлиқ вазиятни эплай олмаслигини тушуниб етгач, орадан 30 йил ўтгач ҳам мурожаат қилиб туриладиган чорага қўл урган: «Ҳайдовчилар сони кўплиги ва вақт тиғизлигини ҳисобга олиб, огоҳлантириш талони бериш яна бир ойга — 1 июлгача узайтирилди».

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 28 май сонидан лавҳа

    Ўша даврнинг яна бир муаммоси — пулнинг қадрсизланиши. Аҳвол шу қадарки, жойларда қайтим ўрнига «абонемент» деган оддий қоғоз берилади. Бу қоғоз билан, масалан, йўл ҳақини тўласа бўлади. Лекин ҳар доим ҳам эмас:

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 28 май сонидан лавҳа

    Дунёда нима гап? Қозоғистон Япония ва Италия билан ҳамкорликда автомобиль заводи қуриб, йилига 300 мингта енгил ва 20 мингта юк машина ишлаб чиқармоқчи (орадан кўп ўтмай, бу мақсадга биринчи бўлиб Ўзбекистон эришади).

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 28 май сонидан лавҳа

    КГБнинг истеъфодаги генерали Олег Калугиннинг айтишича, Кубадаги «коммунистик сиёсат 2-3 йилда ўз-ўзидан қулайди» (бу башорат орадан нафақат 2-3 йил, балки 20-30 йил ўтса ҳам рўёбга чиққанича йўқ).

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 28 май сонидан лавҳа

    Россия президенти Борис Ельцин «Комсомольская правда» газетасига берган интервьюсида 1996 йилда бўладиган навбатдаги президент сайловида ўз номзодини қўймасликка қатъий қарор қилганини айтган. Аммо у қарорида собит тура олмаган — Ельцин 1996 йилги сайловга қандай қилиб номзодини қўйгани-ю, унда қандай ғолиб чиққани ҳақида бутун бошли асарлар ёзилган. Аммо, қайта сайлангач, ваколатларини охиригача бажара олмаган — 1999 йил якунида президентлик курсисини Владимир Путинга топширган...

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 28 май сонидан лавҳа

    Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Кремлда Россия президенти Борис Ельцин билан учрашув вақтида, 1994 йил.

    Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Кремлда Россия президенти Борис Ельцин билан учрашув вақтида, 1994 йил.
    Фото: «Коммерсантъ»

    Мавзуга доир:

    • Тошкентда ёшларнинг 10 минг кишилик намойиши, АҚШдан ғазабланаётган Ўзбекистон меҳнаткашлари, «Термиздаги ‘танклар мозори’ни темирчиларга берайлик». Ўзбек матбуоти 27 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Карл Марксни Амир Темурга алмаштириш таклифи, бир йилда 3200 киши қурбон бўлган Ўзбекистон йўллари, Афғонистон билан чегарани ёпишда айбланган Тошкент. Ўзбек матбуоти 26 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Атом бомбасидан воз кечиш учун имзо чеккан Қозоғистон ва Украина, Марғилоннинг 1962 йилги омборчи-миллионери, 23 майда янграган сўнгги қўнғироқ. Ўзбек матбуоти 25 майда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

     

    28.05.2022, 07:30   Изоҳ (0)   32656
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.