Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Чортоқ тумани «Тўриқ» МФЙ ҳудудига сел келгани тасвирланган видеолар тарқалди. Вилоят ФВБ ҳолат бўйича маълумот берди.
Маълум қилинишича, 27 май куни соат 21:00 ларда Қирғизистонга ёмғир ёғиши оқибатида Чортоқ тумани «Тўриқ» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига тўпланган сувлар оқиб ўтган ва ушбу ҳудуддаги аҳоли яшаш хонадонларининг ертўласи ҳамда томорқаларига сув кириши кузатилган.
«Сув кириши ва тўпланган сувлардан тозалаш мақсадида Чортоқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ва туман фавқулодда вазиятларда давлат қуйи тизимлари билан биргаликда сувдан тозалаш ишлари олиб олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
Аввалроқ «Ўзгидромет» Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида 27–28 май кунлари сел келиши хавфини эълон қилганди.
Изоҳ (0)