Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь—апрель ойларида хориждан қиймати 25,4 миллион долларга тенг бўлган 88 336 дона кондиционер импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, кондиционер импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 44 983 донага ошган. Ўзбекистон 22 та давлатдан кондиционер импорт қилган.
Ўзбекистон 4 ой мобайнида энг кўп кондиционер импорт қилган давлатлар:
- Хитой – 83 054 дона;
- Туркия – 2 720 дона;
- Литва – 811 дона;
- Италия – 375 дона;
- Франция – 213 дона;
- Ҳиндистон – 211 дона;
- Корея – 210 дона;
- Россия – 143 дона;
- Германия – 122 дона;
- БАА – 109 дона;
- Испания – 46 дона;
- АҚШ – 41 дона.
Аввалроқ Ўзбекистонга 4 ойда 50 мингтадан ортиқ телевизор олиб келингани хабар қилинганди. Бундан ташқари, йил бошидан бери Қозоғистондан 1,1 миллион тонна буғдой импорт қилингани, 4 ойда 116 мингта музлатгич импорт қилингани, январь—апрель ойларида қарийб 1 миллион дона телефон олиб келингани ҳақида хабар берилган.
Изоҳ (0)