• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: Шўртан газ-кимё мажмуаси томонидан ишлаб чиқарилган полиэтилен маҳсулоти тўлиқ ички бозорга реализация қилинмоқда

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ Шўртан газ-кимё мажмуаси углеводород хом ашёсини чуқур қайта ишлашга мўлжалланган юртимиздаги биринчи йирик корхона ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йилдаги «Полиэтилен ишлаб чиқарадиган Шўртан газ-кимё мажмуаси қурилиши тўғрисида»ги қарорига мувофиқ барпо этилиб, 2001 йил 21 декабрда ишга туширилди.

    Юқори технологиялар билан жиҳозланган мажмуада 2002 йилдан бошлаб UzClear® товар белгиси остида биринчи ўзбек полимери ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган. Мажмуада биринчилардан бўлиб ISO 9001 ва OHSAS 18001 халқаро стандарт тизими муваффақиятли жорий этилди.

    Шўртан газ-кимё мажмуаси технологияси 150 маркадаги юқори, ўрта ва паст босимли, чизиқли полиэтилен ишлаб чиқаришга имконияти мавжуд бўлиб, йилига 4,0 миллиард куб метр қуйидаги табиий газ хом ашёсини қайта ишлаш қувватига эга:

    • 3,5 миллиард куб метр тозаланган газ;
    • 125 минг тоннадан ортиқ полиэтилен гранулалари;
    • 110 минг тоннадан ортиқ суюлтирилган газ;
    • 90 минг тоннадан ортиқ газ конденсати;
    • 1 минг тонна олтингугурт маҳсулотларини ишлаб чиқаради.
    Ўтган 2021 йилда мажмуа томонидан 4,2 миллиард куб метр табиий газ хом ашёси қайта ишланиб, 135,2 минг тонна полиэтилен гранулалари, 3,5 миллиард куб метр тозаланган газ, 117,5 минг тонна суюлтирилган газ, 103,6 минг тонна газ конденсати, 1,1 минг тонна олтингугурт маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, маҳсулотларнинг йиллик ишлаб чиқариш режаси ўртача 103 фоизга бажарилди.

    Шуни айтиш лозимки, сўнгги йилларда ички бозорда талабнинг кескин ошиши туфайли мажмуа томонидан ишлаб чиқарилган полиэтилен маҳсулоти тўлиқ ички бозорга реализацияси қилинмоқда.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва мажмуа мутахассислари томонидан операцион самарадорликни ошириш бўйича барча фаолият йўналишларида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида, юқори кўрсаткичларни йиллар мобайнида барқарорлигини таъминлашга эришилмоқда. Хусусан, Ernst&Young компанияси билан олиб борилаётган амалий ишлар туфайли полиэтилен маркаларини ишлаб чиқаришда ўтиш даврини ва технологик қурилмаларнинг таъмирлаш вақтларини оптималлаштириш орқали мажмуанинг узлуксиз ишлаши таъминланмоқда.

    Республикага 2021 йилда импортдан кирган полимерлар таҳлили (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра) шуни кўрсатдики, бугунги кунда «Ўзбекнефтгаз» АЖ корхоналари томонидан йилига 490 минг тонна полиэтилен ва 90 минг тонна полипропилен ишлаб чиқарилишига қарамасдан, турли хил кўринишда полиэтилен ҳамда полипропилен гранулалари ва ундан олинадиган буюмлар кўринишида 83,96 миллион доллар (59 минг тонна) полиэтилен ва 91,47 миллион доллар (93 минг тонна) полипропилен Россия, Эрон, Қозоғистон, Туркманистон каби давлатлардан импорт қилинган. Олдинги 5 йилга нисбатан импорт қилинган полиэтилен ҳажми 2,5 баробарга ва полипропилен ҳажми эса 1,4 баробарга мос равишда ортган.

    Шу сабабдан ички бозорда маҳсулотга бўлган талабни қондириш мақсадида тайёр нефть газ-кимё маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш, импорт ўрнини босиш ҳамда республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорларига мувофиқ «Шўртан газ-кимё комплексининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш» инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

    Лойиҳа Uzbekistan GTL МЧЖда ишлаб чиқариладиган йиллик 430 минг тонна синтетик нафтани чуқур қайта ишлаш орқали импортдан олиб келинаётган ва бугунги кунда муқобили бўлмаган қиймати 550 миллион доллар бўлган 280 минг тонна труба, пленка, пуфланган, қуйма полиэтилен маркаларини ҳамда 100 минг тонна гомо, қуйма, трубалар учун полипропиленнинг янги маркаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 800 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

    Хулоса қилиб шуни таъкидлаш керакки, республикада газ-кимё соҳасини ривожлантириш, маҳаллий хом ашёлар асосида янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш орқалигина мамлакатимизнинг полимерлар хом ашёсига бўлган мустақиллигини таъминлаш билан бир қаторда, соҳадаги кичик ва ўрта бизнес субъектларининг келажакда барқарор ишлашига, ривожланишига мастаҳкам замин яратилади ва шу турдаги маҳсулотлар экспорт ҳажми ошади.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    27.05.2022, 19:12   Изоҳ (0)   8989
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқи билан кузатувчи сифатида ҳамкорликни ривожлантиришда давом этади» — Шавкат Мирзиёев

    27.05.2022, 19:10

    Ветеринария қўмитасида эҳтимолий коррупцион ҳолатлар ўрганилмоқда — Наманганда қорамол учун ажратилган 400 миллион сўм субсидияни ноқонуний ўзлаштириш бўйича жиноя...

    27.05.2022, 18:57

    Наманганда сўнгги қўнғироқ тадбирлари куни рўй берган ЙТҲда 7-синф ўқувчиси ҳалок бўлди

    27.05.2022, 18:18

    Ўзбекистонда апрель ойида «доставка» хизматининг нархлари ошди

    27.05.2022, 17:23

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига бешинчи кун пастлади

    27.05.2022, 16:58

    Ўзбекистонда электр энергиясининг 200 киловаттдан ортган қисми учун 7,5 минг сўмдан тўловлар ундирилиши рад этилди

    27.05.2022, 16:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Афғонистонда шахмат расман тақиқланди 

    Дунё | 11 май, 11:41

    Самарқанддаги уйда газ портлаши қурбонлари 7 кишига етди

    Ўзбекистон | 11 май, 11:28

    Барчага севимли турк сериалларида янграган энг машҳур 8 та қўшиқ

    Мусиқа | 11 май, 11:00

    “Реал” собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи

    Спорт | 11 май, 10:25

    Шуҳрат Абдураҳмонов вояга етмаган қизга нисбатан жиноят содир этгани рад этилди

    Ўзбекистон | 11 май, 10:00

    Нима учун шаҳзода Уилям ва Кейт Миддлтон машинада хавфсизлик камарини тақмайди?

    Шоу-бизнес | 11 май, 09:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.