• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқи билан кузатувчи сифатида ҳамкорликни ривожлантиришда давом этади» — Шавкат Мирзиёев

    Шавкат Мирзиёев 27 май куни Евросиё иқтисодий иттифоқининг йиғилишида ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат раҳбари сифатида иштирок этди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, йиғилиш Қирғизистон президенти Садир Жапаров раислигида видеоанжуман шаклида ўтган. Тадбирда Россия президенти Владимир Путин, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЁИИ) ҳузуридаги кузатувчи мамлакат — Куба президенти Мигел Бермудес ва Евросиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Михаил Мясникович ҳам қатнашган.

    Йиғилиш кун тартибидан ЁИИ маконида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва интеграция жараёнларини чуқурлаштириш, шу жумладан иқтисодиёт, савдо, саноат, транспорт ва бошқа йўналишларда амалий шерикликни мустаҳкамлаш масалалари ўрин олди. Шавкат Мирзиёев нутқининг аввалида Қирғизистон ЁИИга раисликни фаол амалга ошираётгани, бу ташкилот доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилаётганини қайд этган. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан пандемиянинг салбий оқибатлари юмшатилгани ҳамда мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликда ижобий суръат таъминланаётгани таъкидланган.

    Президент Ўзбекистон ва ЁИИ мамлакатлари ўртасидаги савдода техник тўсиқларни бартараф этишни давом эттириш ва сертификатлаштиришни ўзаро тан олишга чақирган. Бу товарларнинг бозорларимизга кириб боришини анча соддалаштиришга хизмат қилади. Биргаликда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш орқали агросаноат кооперациясини кенгайтириш алоҳида долзарб аҳамиятга эга экани таъкидланган. Бу борадаги натижадорликни ошириш мақсадида ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштиришни назарда тутадиган Агрокооперация дастурини ишлаб чиқиш таклиф қилинган.

    Ўзбекистон етакчиси муқобил транспорт йўлакларини ривожлантириш ҳамда Жануб ва Шарқ йўналишида транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш зарурлигига эътиборни қаратган. Шу муносабат билан Осиё—Тинч океани минтақаси бозорларига чиқиш учун қўшимча имкониятлар яратадиган Ўзбекистон—Қирғизистон—Хитой темир йўлини барпо этиш лойиҳасини амалга оширишни тез фурсатда бошлаш муҳим экани таъкидланган. Термиз шаҳридан Покистоннинг Пешовар шаҳригача Жанубий Осиё ва унинг икки миллиард нафар истеъмолчига эга бозорига чиқиш учун энг қисқа йўлни таъминлайдиган трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга оширишда ҳамкорлик қилишга тайёрлик билдирилган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Иқтисодий тараққиётнинг табиий драйверига айланиши лозим бўлган туризм соҳасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги йўловчи транспорти қатновини тўлиқ ҳажмда тиклаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилган. Давлат раҳбари Ўзбекистонда ЁИИ мамлакатларининг етакчи компаниялари иштирокида Туризм индустриясини ривожлантириш форумини ўтказиш таклифини илгари сурган.

    Шавкат Мирзиёев ўз нутқининг якунида Ўзбекистоннинг мамлакатлар барқарор тараққиётини таъминлаш ва фаровонлигини юксалтириш мақсадида Евросиё иқтисодий иттифоқи билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва кўп қиррали шерикликни изчил мустаҳкамлашга интилиши қатъий эканини яна бир бор тасдиқлаган.

    «ТАСС»нинг хабар беришича, Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқи билан кузатувчи мақомида шериклик муносабатларини ривожлантириш тарафдори. Мирзиёев йиғилишдаги нутқида бу ҳақда алоҳида тўхталиб ўтган.

    «Ўзбекистон кузатувчи мақомида иттифоқ билан шериклик муносабатларини ривожлантиришда давом этади. Бу биз учун жуда муҳим, чунки ЁИИ мамлакатлари бизнинг асосий ҳамкорларимиз ҳисобланади

    Мамлакатнинг ташкилот билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил ривожлантириш тарафдори эканини яна бир бор тасдиқламоқчиман. Ишончим комилки, бугунги учрашув натижалари кўп қиррали шерикликни янада мустаҳкамлаш, ЁИИ мамлакатларида барқарор иқтисодий ривожланишнинг ва Ўзбекистонда фаровонликнинг ўсишига хизмат қилади», — деган президент.

    Аввалроқ Ўзбекистон Евросиё тараққиёт банкига аъзо бўлишга тайёрланаётгани, Ўзбекистон ЁИИнинг иқлим, рақамлаштириш ва логистика лойиҳаларига қўшилмоқчи экани хабар қилинганди.

    Мавзуга доир: 

    • «Ҳозирда Ўзбекистон учун ЁИИга аъзо бўлиш фойдасиз» — ЖИДУ профессори
    • «ЁИИга аъзо бўлиш Ўзбекистон иқтисодиётини рус монополлари қамраб олишига йўл очади» — иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров билан суҳбат
    • Ўзбекистон ЁИИ билан инвестициявий ҳамкорликни оширишга тайёр

    27.05.2022, 19:10   Изоҳ (0)   6734
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ветеринария қўмитасида эҳтимолий коррупцион ҳолатлар ўрганилмоқда — Наманганда қорамол учун ажратилган 400 миллион сўм субсидияни ноқонуний ўзлаштириш бўйича жиноя...

    27.05.2022, 18:57

    Наманганда сўнгги қўнғироқ тадбирлари куни рўй берган ЙТҲда 7-синф ўқувчиси ҳалок бўлди

    27.05.2022, 18:18

    Ўзбекистонда апрель ойида «доставка» хизматининг нархлари ошди

    27.05.2022, 17:23

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига бешинчи кун пастлади

    27.05.2022, 16:58

    Ўзбекистонда электр энергиясининг 200 киловаттдан ортган қисми учун 7,5 минг сўмдан тўловлар ундирилиши рад этилди

    27.05.2022, 16:34

    Дахлсизлигидан маҳрум этилиб, 5 йилга қамалган андижонлик депутат қурган бинолар бузиб ташланмоқда

    27.05.2022, 16:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев ишга жойлашишни ҳисоб-китоб қилишдаги камчиликларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 8 август, 15:43

    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади

    Реклама | 8 август, 15:00

    “Фаластин Пелеси” Сулаймон ал-Убайд Ғазо жанубидаги ҳужумда ҳалок бўлди

    Спорт | 8 август, 15:31

    Нима учун болалар орасида эрта балоғатга етиш ҳолатлари кўпаймоқда?

    Фарзанд | 8 август, 15:30

    Путин Трампдан Украинанинг босиб олинган ҳудудларини тан олишни талаб қилмоқчи — WSJ

    Дунё | 8 август, 15:05

    “ПСЖ” дарвозабонига “Манчестер Сити”, “Челси” ва “Бавария” қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 8 август, 15:04

    Қўл остидаги ходимларига қулдек муносабатда бўладиган такаббур машҳурлар

    Шоу-бизнес | 8 август, 14:53

    Путин Шавкат Мирзиёевга АҚШ президенти махсус вакили билан музокаралари асосий натижаларини айтди

    Ўзбекистон | 8 август, 14:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.