Россиянинг Краснодар ўлкасида ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.
Маълум қилинишича, агентликнинг Краснодардаги вакилига асли самарқандлик бўлган Д.М. ва У.З.дан ҳужжат ва ойлик маошлари берилмаётгани юзасидан мурожаат келиб тушган.
Мурожаат ўрганилганда фуқаролар 2022 йил февраль ойида Краснодар ўлкасига келиб мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларида меҳнат фаолиятини амалга оширгани ва иш берувчи томонидан ҳужжатлари олиб қўйилгани маълум бўлган.
Вакиллик ходимлари томонидан иш берувчи билан музокаралар олиб борилгандан сўнг, Ўзбекистон фуқароларининг ҳужжатлари ва ойлик маошлари ундириб берилган ҳамда улар ватанга қайтарилган.
Аввалроқ Москва вилоятида содир бўлган ёнғин оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани, Россияда иш берувчи томонидан паспортлари олиб қўйилган ўзбекистонликларнинг ҳужжатлари қайтарилгани, Новосибирскда вояга етмаган фарзанди билан қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик аёл ватанга олиб келингани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)