• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нега пойтахт аҳолисига 400 минг сўм, вилоятдагиларга 300 минг сўм? Молия вазири ўринбосари бир марталик моддий ёрдамга оид саволларга изоҳ берди

    Президент Шавкат Мирзиёев 25 май куни «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бухоро шаҳрида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш халқаро форуми доирасида Молия вазири ўринбосари Жамшид Абрўев ОАВ вакилларининг мазкур қарорга оид саволларига жавоб берди.

    — Ушбу бир марталик тўловни кимлар олади? Улар бунинг учун нималар қилиши керак?

    — Президент қарорига асосан, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг бир қатор қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

    Хусусан, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ҳамда болалар нафақаси бериб келинади. Бу каби кам таъминланган оилаларнинг 4,5 миллионга яқин 18 ёшга тўлмаган боласи бор. 4,5 миллион боланинг ҳар бирига 200 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бундан ташқари, ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 300 минг сўмдан, Тошкент шаҳрида – 400 минг сўмдан берилади.

    Тўловлар фармон чиққан пайтдан бошлаб, яъни 25 майдан пенсия ва нафақалар тўланадиган тартибда автомат тарзда амалга оширилади. Бунинг учун ҳеч қандай ариза ва мурожаат талаб этилмайди.

    Ҳозирда кам таъминланган оилалар нафақасини олувчиларнинг 70 фоизи банк карталарида пул олмоқда. Яқин кунларда бир марталик ёрдам ҳам уларнинг карталарига ўтказилади. Қолган 30 фоизи нафақани нақд пулда олади. «Халқ банки»нинг жойлардаги филиалларига нақд пул маблағларини икки ҳафта муддатда тарқатиш топширилди. Пенсия масаласида ҳам худди шундай ҳолат: пластик картаси борларга автомат тарзда туширилади, нақд пул оладиганларга эса филиаллар орқали тарқатилади.

    — Ижтимоий тармоқларда «Нега вилоятдагилар 300 минг сўм, пойтахт аҳолисига 400 минг сўмдан берилади?», деган турли саволлар пайдо бўлмоқда. Бунга қандай изоҳ бера оласиз?

    — Иқтисодий институтларимиз ҳудудлар кесимида истеъмол даражасини ўрганиб боришади. Ҳар доим юқори нархлар Тошкент шаҳрида кузатилади ва нархларнинг ўзгариши ҳам биринчи навбатда пойтахтга таъсир қилади. Олдинда бизни ун нархини эркинлаштириш турибди. Бу ҳам кўпроқ Тошкентга таъсир қилиши мумкин. Шу сабабли бир марталик тўлов 400 минг сўм этиб белгиланди.

    — 2022 йил охиригача яна бир марталик моддий ёрдам бериш кўзда тутиляптими? Умуман, бу анъанага айланиши мумкинми?

    — 2020 йили Ўзбекистонда ҳам пандемия ҳолати кузатилганида аҳолининг бир қисми вақтинчалик даромади ва иш жойини йўқотди. Илк марта ўша йили Қурбон ҳайити арафасида бир марталик моддий ёрдам берилганди. Шундан кейин 2020—2021 йилларда кам таъминланган, ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган оилалар ва уларнинг аъзоларига бир неча мартадан ёрдам пуллари тўланди. Бутун дунёда бир марталик ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими бор.

    Йил охиригача янги тўловлар амалга ошириладими ёки йўқми, буни ҳозирча билмайман. Бу мамлакатимиздаги иқтисодий вазият ва аҳоли эҳтиёжларига боғлиқ. Олдиндан ҳеч нарса айтиб бўлмайди. Россия ва Украина ўртасидаги уруш, бозорлардаги иқтисодий ўзгаришлар ва аҳолига таъсир қилиши мумкин бўлган бошқа ҳолатларда давлат томонидан бир марталик ёрдам кўрсатилиши кейинчалик ҳам жорий қилиниши мумкин. Лекин бу қачонлигини айта олмайман.

    — Бир марталик тўловлар мониторинг қилиб бориладими? Бу пуллар аҳоли қўлига ҳар доим етиб боряптими?

    — Мазкур маблағларни жойларга манзилли етказиш бўйича назорат йўлга қўйилган. Аввалги амалиётдан келиб чиққан ҳолда, биз ҳудудларда қуйидагича назоратни амалга оширамиз. Биринчидан, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да нафақа ва пенсия олувчиларнинг рўйхати ва телефон рақамлари бор. Уларнинг ҳар бирига бир марталик моддий ёрдам тайинлангани ҳақида ҳам SMS хабар боради. Нақд пул олувчиларга уйма-уй пуллар тарқатилаётганда, фуқаро уйида бўлмай қолса, унга тўлов кейинги ойларда, албатта, берилади.

    Бир марталик тўловларни етказишга «Халқ банки» ва сектор раҳбарлари масъул. Бундан ташқари, молия, ғазна ва назорат-тафтиш бошқармалари вакилларидан иборат ишчи гуруҳлари шакллантирилади. Улар эҳтиёжмандлар учун маблағ тушаётганини назорат қилиб, сўровлар ўтказади. 2021 йилда қонунбузарликлар аниқлангани йўқ. Барча моддий ёрдам пуллари жойларга етказилган. Бу сафар ҳам барча белиганган пуллар фуқароларга етиб боради.

    — Қарорда бир марталик моддий ёрдам учун давлат бюджетидан 2,2 триллион сўм ажратиляпти. Аммо бу харажатлар йил бошида бюджетга киритилмаганди. Бу маблағлар кейинчалик қандай қопланади?

    — Тўғри савол. Жорий йилнинг олти ойида давлат бюджетига режалаштирилгандан кўра кўпроқ тушумлар тушиши кутиляпти ва мана шу тушумлар ҳисобидан қопланиши кўзда тутилмоқда. Жумладан, 600 миллиард сўм Пенсия жамғармасининг тушумларини ортган қисмидан, қолган 1,6 трлн сўм давлат бюджетининг қўшимча даромадлари ҳисобидан амалга ошириляпти.

    Ҳозирги пайтда ушбу пулларнинг тўланиши муносабати билан давлат харажатларининг бир қисмини кейинги йилга кўчириш режалаштирилган. Молия вазирлиги ва Ҳисоб палатаси биргаликда оптималлаштириладиган ёки ҳозир зарурати йўқ харажатларни кейинги йилга қолдириш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда. Йил якунигача бюджет тақчиллигини йил бошида тасдиқланган параметрларда ушлаб қоламиз Худо хоҳласа.

    Миролим Исажонов ёзиб олди
    Аввалроқ Ўзбекистонда 1 июндан тиббиёт ходимларининг ойлик маошлари оширилиши, пенсияни пластик картада олувчиларга 1 фоиз қўшимча пул берилиши, хорижда ишлаётган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам кўрсатилиши хабар қилинган.

    27.05.2022, 09:08   Изоҳ (0)   35816
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда сотувчилардан катта миқдорда Қуръони карим ва жойнамозлар олиб, пулини бермай алдаб келган шахс 6 йилга қамалди

    27.05.2022, 08:13

    2022 йилдаги истиқболли IT касблар рўйхати маълум бўлди

    27.05.2022, 07:53

    Тошкентда ёшларнинг 10 минг кишилик намойиши, АҚШдан ғазабланаётган Ўзбекистон меҳнаткашлари, «Термиздаги ‘танклар мозори’ни темирчиларга берайлик». Ўзбек матбуоти...

    27.05.2022, 07:30

    Ўзбекистонда этноспорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилади

    27.05.2022, 07:11

    Митингга чиққан собиқ бош вазир, бензиннинг янги нархи, қум ҳайкаллари фестивали. 26 май суратлари

    27.05.2022, 00:39

    Ўзбекистон Метан эмиссиясини камайтириш бўйича глобал мажбурият дастурига қўшилди

    27.05.2022, 00:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ДХХ кубоги: “Жомий” маҳалласи ёшлари чемпионликни қўлга киритди 

    Спорт | 24 август, 10:18

    Шубҳали тўловларни амалга оширманг — Миграция агентлиги фуқароларни огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 24 август, 10:12

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.