Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси Sonata седанининг тўққизинчи авлодини яратиш устида иш олиб бормаяпти, шу сабабли саккизинчи авлод Hyundai Sonata ушбу линейканинг сўнгги моделига айланади ва охир-оқибат ишлаб чиқаришдан олиб ташланади, деб хабар беради IXBT.
Hyundai Motor Group заводларига эҳтиёт қисмларни етказиб бериш билан шуғулланувчи корхоналарнинг инсайдерлари тўққизинчи авлод Sonata учун эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш бўйича ҳеч қандай буюрмалар келмаганини тасдиқлаган.
Hyundai Sonata’дан воз кечилишининг қатор сабаблари мавжуд, хусусан, бутун дунёда савдолар ҳажмининг камайиб кетгани ва Hyundai’нинг 2035 йилдан фақат электромобиль ишлаб чиқариш стратегияси. Шунингдек, седанларнинг оммабоплиги камайиб бораётганини унутмаслик керак.
Бундан олдин KIA автомобиллари Россияда йиғилишда давом этаётгани ҳақида хабарлар рад этилгани, янги Hyundai моделлари марказида экран жойлашган рулга эга бўлиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)