• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Доимгидек ойлик 10 фоиз ошса, нархлар 30 фоизга кўтарилиб кетади» — Чорсу бозоридан репортаж

    Ўзбекистонда 1 июндан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 12 фоизга оширилади. «Дарё» нашри ойликлар кўтарилиши озиқ-овқат маҳсулотлари нархига қай даражада таъсир қилишини ўрганиш мақсадида Тошкент шаҳридаги «Чорсу деҳқон бозори»дан репортаж тайёрлади. Мазкур масалада сотувчи ва харидорлар ўз фикрларини билдирди.

    Сабзавот нархи пасаймоқда

    Сабзавот сотувчиларидан бирининг айтишича, нархлар кўтарилмаяпти.

    «Бизда сабзавотлар нархи ошгани йўқ. Масалан, бодринг нархи тушиб кетяпти, помидорники эса ўша-ўша. Помидор 8-10 минг сўмдан, бодринг 4-5 минг сўмдан сотиляпти. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларида деярли ўсиш йўқ», – дейди у.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Яна бир сотувчи ойликлар ошиши сабзавотлар нархига таъсир қилмаслигини айтди.

    «Карамимиз ҳали ҳам 7 минг сўм, сабзиларимизнинг килоси 5 минг сўмдан. Ойлик ошишининг нархларга алоқаси йўқ. Фақат даламизда ўсмай қолган кашнич, укроплар сал қимматлашиши мумкин. Нимага десангиз, улар иссиқда қурийди, яхши бўлмайди. Масалан, карамни экспорт қиламиз, нархи ошиб қолиши мумкин. Сабзини ҳам экспорт қилиб юборилса, нархи кўтарилади. Ҳозирча нархлар яхши. Лавлаги, шолғом, сабзиларни ҳам 5 минг сўмдан сотяпмиз», – деди у.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Гуруч нега қимматлашди?

    Бозорда лазер навли гуруч нархи 30-35 фоиз атрофида ошгани айтилмоқда. Харидорлардан бирининг маълум қилишича, кўплаб маҳсулотлар нархи юқори ва бу оддий халқ учун тўғри келмайди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Сабзининг ўртачаси 5 минг сўм (килоси). Помидор 11-12 минг сўмдан сотиляпти. Бу нархлар албатта, қиммат. Лазер гуручлар ҳозир 23 минг сўм. 1 ҳафта аввал 18 минг сўм эди. Ёғ нархи ҳам 17-18 минг сўм эди, энди 21 мингдан 25 сўмгача сотиляпти», – деди у.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Сотувчилар эса гуруч нархи қимматлашишини бу йил экин кам экилгани билан изоҳламоқда.

    «Гуруч экилмаяпти. Бизда нархлар ўзгаришига ойлик, рўзғор ёки байрам рол ўйнамайди. Жойида кўтарилса, кўтарилади; тушса, тушади. Бизда сув ва ернинг ҳисоби бўлади, ойликка қаралмайди», – деди савдогарлардан бири.

    Яна бир сотувчи юқоридан гуруч экишга рухсат берилмагани учун нархлар қимматлашганини таъкидлади.

    «Давлат эмас, билмайман ким, бу тепада ўтирганларнинг иши. Улар гуруч экишга вақтида рухсат беришмади. Шу сабабли нархлар кўтарилиб кетди. Энди лазер экишга ҳам кеч бўлди. Ҳозир эксангиз, пишмайди. Одамлар ҳам кейинги йилга гуруч кам бўлади, деб нархни оширди», – деди у.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Бунга муносабатимиз ёмон»

    Бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилаётган юртдошларимизни суҳбатга чорладик. Уларнинг айтишларича, ҳозирда кўплаб маҳсулотлар нархи ошиб улгурган.

    «Картошкалар қиммат. Ёғ ва унинг нархи ҳам ошиб кетган. Оддий 1 кг пиёз 6 минг сўм. Ойлик ошса, нарх-наво ҳам кўтарилади — бу турган гап. Ойлик кўтарилишидан олдин секин маҳсулотлар ошиб боради. Бунга муносабатимиз яхши эмас. Ойлик кўтарилсин-у, нарх-наво ўз ҳолида қолсин. Ҳамма хоҳлаган нархда сотавериши нотўғри. Чўнтагида пули борлар юраверади, лекин оддий халққа қийин бўлмоқда. Иложи бўлса, умуман нарх-наво ошмаса, яхши бўларди», – деди бир йўловчи.

    Сотувчилардан бири аҳолига картошка ва пиёз етказиб бериш муаммо бўлаётганини яширмади.

    «Барча картошка, пиёзлар четга чиқиб кетаётганидан одамлар норози. Аввал  ўзимизни таъминласин, кейин четга чиқарсин. Картошка йўқ, топиб бўлмайди. Олиб-сотарлар ҳам сотолмаяпти, мана сотувчилар ҳам. Йўқ картошка», – дейди у.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аксарият инсонлар ойликлар ошишидан ҳам норози. Нега дейилса, иш ҳақининг кўтарилиши нарх-навонинг 10 баравар ошишига олиб келади.

    «Бизга ойлик ошиши умуман керак эмас. Кейин нарх-наво 10 баравар ошадими? Ошмай қўя қолсин. Ойлик ошса, нарх-наво осмонга чиқади», – дейди н бир неча фуқаролар.

    Гўшт нархи ўша-ўша

    Гўшт сотаётган савдогарларнинг таъкидлашича, маҳсулот нархи кўтарилмаган. Айрим жойларда 55 минг сўмлик, бошқа жойларда 70-75 минг сўм.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Гўшт нархи ошмади. Ойлик ошгани бизнинг маҳсулотлар нархига таъсир қилгани йўқ. Айтиш керакки, гўштнинг нархлари у қадар қиммат эмас. Масалан, 150-200 минг сўм эмас-ку! Ҳозирда 1 кг гўштни 65-80 минг сўм атрофида сотяпмиз», – деди сотувчилар.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тухум ва мевалар

    Тухум мевалар нархида ҳам кўтарилиш кузатилмагани айтилмоқда.

    «Тухум нархи ошишига ойлик кўтарилиши таъсир қилмайди. Аммо маҳсулот экспорт қилинса, нарх кўтарилиши бор гап. Чунки товуқ кунда тухум туғади-да. Масалан, май ойида тухумлар нархи ошмади», – дейди сотувчилардан бири.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мевалар нархи ҳам пасайиб бораётган таъкидланди.

    «Ҳозирда мевалар нархи пасайиб бормоқда. Одамлар ойлик ошса, нарх ошади деган хавотирда. Лекин ҳеч нарса ошмайди. Аксинча, тушади. Масалан, тут 10 минг сўм эди. Ҳозир ҳосил тугаётгани учунгина нарх кўтарилмоқда. Лекин бунгача арзон бўлди», – дейди тут ва олма сотувчиси.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ошмаган инсон қадри қолди»

    Ўзини пенсионер дея таништирган юртдошларимиздан бири бозордаги нархлар қимматлиги, пенсия эса камлигини айтди.

    «Ёғлар қиммат. Қишлоқ жойларда ҳамма нарсанинг нархи ошиб кетган. Пулнинг қадри қолмаган. Юқоридагилар пулнинг қадрини тарозига тортиб кўрсин. Кун кўриш қийинлашмоқда. Пенсионерларга дори-дармонга пул етмайди. Пенсия ошган билан нарх-наво кўтарилиб кетмоқда. Ўшанинг ҳисобини тепада ўтирганлар, билинглар. Пенсионернинг пенсиядан бошқа даромади йўқ, пенсиясига кун кўради ахир», – дейди у.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Нуронийлардан яна бири бозорнинг азалий «характери» ҳақида фикр билдирди.

    «Ҳар доим шунақа бўлган. 10 фоиз ойлик ошса, нархлар 30 фоизга ошган. Бизда қонунни бузишмайди, унга қатъий амал қилишади. Бунинг ҳам ҳикмати бордир, балки яхшиликкадир. Худо билади, кўрамиз», – деди у.

    Суҳбатдошлардан бири инсон қадрини ошириш борасида гапирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ойлик ошиши билан бозордаги нархлар ҳам 100 баравар ошади-ку! Бунинг нима қизиғи бор? Ҳозир нархлар ошган-а? Ҳамма нарса ошган. Битта одамнинг қадри қолди ошмаган!», – дея норози бўлади у.

    27.05.2022, 20:10   Изоҳ (0)   37501
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коррупция чуқур илдиз отган. Асосий сабаблардан бири — қоидабузарлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўртасидаги яқин алоқалар

    27.05.2022, 19:59

    Бир сўмдан юз минг сўмгача. Ўзбекистоннинг барча қоғоз пуллари

    27.05.2022, 19:31

    «Ўзбекнефтгаз»: Шўртан газ-кимё мажмуаси томонидан ишлаб чиқарилган полиэтилен маҳсулоти тўлиқ ички бозорга реализация қилинмоқда

    27.05.2022, 19:12

    «Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқи билан кузатувчи сифатида ҳамкорликни ривожлантиришда давом этади» — Шавкат Мирзиёев

    27.05.2022, 19:10

    Ветеринария қўмитасида эҳтимолий коррупцион ҳолатлар ўрганилмоқда — Наманганда қорамол учун ажратилган 400 миллион сўм субсидияни ноқонуний ўзлаштириш бўйича жиноя...

    27.05.2022, 18:57

    Наманганда сўнгги қўнғироқ тадбирлари куни рўй берган ЙТҲда 7-синф ўқувчиси ҳалок бўлди

    27.05.2022, 18:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.