Ижтимоий тармоқларда метронинг вагони чироқсиз ҳаракатлангани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан метрополитен ахборот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, «Тинчлик» метро бекатида ҳаракатланаётган 34-йўналиши ҳаракат таркибининг вагон чироқларини электр билан таъминловчи ҳимоя автомати ишлаб, поезднинг битта вагонида чироқ ўчган.
30 сониядан сўнг машинист томонидан икки бекатнинг оралиқ қисмида йўриқномага асосан автомат ёқилиб, чироқлар қайта тикланган.
Изоҳ (0)