Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Ҳамид Олимжон майдонидаги икки қаватли биноларнинг бир қисми кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот аукционга Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси буйруғи билан қўйилган.
Ер участкасининг умумий майдони — 0,06 гектар. Бинонинг майдони — 1 630 квадрат метр. Бинода сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд. Газ таъминоти эса йўлга қўйилмаган.
Аукционга қўйилган мажмуанинг бошланғич нархи — 24,5 млрд сўм. Аризалар 20 июнь 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Тошкентдаги гўзаллик салони 9 млрд сўм қарзи билан аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)