АОКАда ўтказилган брифингда Доривор ўсимликлар етиштириш ва қайта ишлаш маркази директори Ғайрат Жўраев марказ томонидан 2022 йилда амалга оширилган ва амалга ошириладиган ишлар тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, 2022 йилда тизим ўрмон хўжаликлари томонидан 4984 гектар майдонда доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этиш режалаштирилган. 8555 тонна доривор ўсимликлар хом-ашёси тайёрланади.
Шунингдек, қўмита тизимдаги 54 та давлат ўрмон хўжаликлари томонидан 195,1 гектар майдонда 8 турдаги (лаванда, розмарин, маврак, жамбил, гожи ва бошқа) ноёб доривор ўсимликларнинг тажриба плантациялари барпо этилган.
2022 йил баҳор мавсумида қўмита тизимдаги 27 та давлат ўрмон хўжаликлари томонидан 11.5 гектар майдонда ноёб турдаги голубика, малина, смородина доривор ўсимликларнинг оналик тажриба плантациялари барпо этилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда доривор ўсимликларни қайта ишлайдиган корхоналар ускуна, эҳтиёт қисмлар ва хом ашё импортида божхона божидан озод қилиниши тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, доривор ўсимликларни етиштиришни кенгайтириш бўйича президент фармони ва қарори қабул қилингани, Зангиота туманида Tashkent Pharma Park инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ташкил этилиши хабар қилинган.
Изоҳ (0)