Фарғона вилояти Қува туманида кўкнори гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётган шахс аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
14 май куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида «Пахтакор» МФЙ ҳудудида яшовчи А.Н хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда томорқасида 318 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимлигини етиштириб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси (тақиқланган экинларни етиштириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал вилоятнинг Қўштепа туманида томорқасида 262 туп кўкнори етиштираётган аёл аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)