• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бойкотнинг тугатилиши: Adidas, Zara ва Gap брендлари қайтадан Ўзбекистон пахтасини сотиб олиши кутилмоқда

    Аввалроқ Cotton Campaign халқаро коалицияси Ўзбекистон пахтасига эълон қилинган глобал бойкотни тўхтатгани ҳақида хабар берилганди.

    Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов

    Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов

    Бу қарор мамлакатнинг жаҳон тўқимачилик бозорига қайтиши учун айни вақтда қабул қилинди, чунки Россияга қарши санкцияларнинг таъсири Марказий Осиёда сезиларли бўлади. Бу ҳақда Eurasianet хабар берди.

    Россия ҳамон Ўзбекистоннинг асосий савдо шериги ва ўзбек пахтасининг энг йирик импортчиси бўлиб, йилига 158 млн куб метрдан ортиқ пахта матосини сотиб олади.

    Аммо санкциялар инфляциянинг ўсиши ва истеъмол бозори қисқариши туфайли Ўзбекистоннинг Россия билан савдоси ҳам ўзгаради.

    Бойкот бекор қилиниши ўн икки йил аввал Ўзбекистондан пахта олмасликка келишган 331 халқаро бренд ва чакана савдо корхоналарига Ўзбекистон пахта бозорига қайтиш имконини берди.

    Adidas, Теscо, IKEA, Мarks & Spencer, H&M, Zara ва Gap каби йирик брендлар ўзбек пахтасини қайтадан сотиб олишни бошлаши кутилмоқда.

    Ўзбекистон пахта саноати ҳам янада сифатли ва юқори маошли иш ўринлари яратишни мақсад қилган ислоҳотларни давом эттирмоқда.

    Пахта Ўзбекистон экспорт даромадларининг асосий қисмини ва ЯИМнинг 12 фоизини ташкил қилади.

    Мамлакат пахта етиштириш бўйича дунёда олтинчи ўринни эгаллаб, жаҳон пахта етиштиришининг 4-5 фоизини ва жаҳон экспортининг 10 фоизини ташкил этади.

    Пахта ҳар йили 1,1 млн тонна ҳосил қилади ва иқтисодиётга тахминан 1,3 млрд доллар даромад келтиради.

    Иш ўринлари яратиш ва Ўзбекистоннинг мавқеини пахта хом ашёси экспортчисидан тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчисига ўтказиш муҳим туртки бўлган.

    Бу мамлакатни қиймат занжирида юқорига кўтариш, иқтисодиётни юксалтириш ва иш ўринлари яратиш демакдир.

    Бу борадаги ютуқлар ҳукумат томонидан маҳаллий тадбиркорлар ва меҳнат ташкилотлари билан ҳамкорликда олиб борилган ислоҳотлар натижаси бўлди, бу нафақат давлат квоталарини бекор қилди, балки пахта теримичиларнинг иш ҳақини сезиларли даражада оширди.

    Юқори иш ҳақи мавсумий ишларни янада манфаатли қилди ва пахта саноатида ишлашга қизиқувчилар сони кескин ортди.

    Аввалига COVID-19 пандемияси ва ҳозир Украинадаги уруш туфайли қўшни давлатлардан меҳнат муҳожирларининг қайтиши бу жараёнларни фақат тезлаштиради.

    Пахтани халқаро бозорда анча арзон нархда сотиш ўрнига тўғридан-тўғри фермерлардан сотиб олиш ва хом ашёни тўқимачилик маҳсулотларига қайта ишлаш кластерлари ташкил этилгани пахтачиликдаги энг муҳим таркибий ўзгаришлардан бўлди.

    Кластерлар Ўзбекистонга модернизация ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳам олиб келади.

    Американинг Silverleafe компанияси Жиззах вилоятида автоматлаштирилган пахта етиштириш технологияларини йўлга қўйди ва Марказий Осиёда биринчи Pulsar суғориш технологиясини жорий қилди.

    Ушбу замонавий суғориш тизими 40 фоиз сувни тежаш имконини беради, — дейди компания бош директори Ден Паттерсон.
    Марказсизлаштириш пахта терувчилар ва харидорлар ўртасида савдолашиш учун шароит яратди, бу эса иш ҳақининг ошишига олиб келди.
    2021 йилда қўлда терилган 1 кг пахта хом ашёси учун тўлов 2015 йилга нисбатан қарийб 10 баравар оширилди, – дейди Ўзбекистон Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссияси раиси Танзила Норбоева.
    Ҳозирда кластер тизими самарали бўлишига қарамай, халқаро меҳнат ташкилотлари мустақил касаба уюшмалари ва касб-ҳунар бирлашмаларини ташкил этишга рухсат бериш орқали янада демократлаштиришни талаб қилмоқда.

    Аввалроқ Ўзбекистон пахта саноати 13 йиллик глобал бойкотнинг якунини қандай кутиб олгани ҳақида хабар берилган эди.

    26.05.2022, 18:24   Изоҳ (0)   8224
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Конституцияни ўзгартириш учун юборилган таклифлар қанча муддатда кўриб чиқилиши ва қандай ҳолатда рад этилиши маълум қилинди

    26.05.2022, 18:16

    Ўзбекистонда хусусий суд экспертлари фаолияти йўлга қўйилиши мумкин

    26.05.2022, 18:12

    Ўзбекистонда саноат зоналари инфратузилмасини яхшилашга ўтган йилгидан 2 баравар кўп маблағ ажратилади

    26.05.2022, 17:55

    Ўзбекистонда олигархларнинг шаклланиши хавфи юқори — Жаҳон банки

    26.05.2022, 17:10

    Шавкат Мирзиёев 3,5 трлн сўмлик 648 та тайёр лойиҳа бошланмай турганини танқид қилди

    26.05.2022, 17:00

    Зарафшондаги «Сано» меҳмонхонаси аукционга қўйилди. Бошланғич нарх — 36,1 млрд сўм

    26.05.2022, 16:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.