• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Кимдир синфдошлари билан кўриниш берди, яна кимдир мактабдаги шўхликларини эсга олди: Сўнгги қўнғироқ тадбирларида қатнашган вилоят раҳбарлари ҳақида

    2022 йилнинг 25 май куни республиканинг барча ҳудудларидаги умумтаълим мактабларида сўнгги қўнғироқ садоси янгради. Эътиборлиси, барча вилоят раҳбарлари Сўнгги қўнғироқ тадбирларида қатнашиб, мактаб битирувчиларини табриклашга вақт топган.

    «Дарё» мухбирлари мазкур жараённи тасвирга олди.

    Наманган вилояти

    1993 йил ўрта мактабни тамомлаган Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бугунги тадбирда синфдошлари билан бирга ўзи таҳсил олган Наманган шаҳридаги 2-умумтаълим мактабига борган.

    Шавкат Абдураззоқов ва унинг синфдошлари.

    Шавкат Абдураззоқов ва унинг синфдошлари.
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Вилоят раҳбари мактаб битирувчиларига президент табригини ўқиб эшиттиргач, ўқишда муваффақиятларга эришган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига ташаккурнома, эсдалик совғаларини топширган.

    Фото: Раҳмонжон Мамадалиев

    «1993 йили сизлар каби худди шу ерда, мактабнинг сўнгги қўнғироқ тадбирида катта ҳаяжон билан тургандим. Бирпасда орадан шунча йил ўтиб кетибди. Барчангизга омад ва муваффақият, ўқитувчиларингиз фахр-ифтихор ва соғиниш билан эслайдиган битирувчилар бўлишингизни тилайман», — деди Шавкат Абдураззоқов.

    Шавкат Абдураззоқов мактаб ўқувчиларини табрикламоқда.

    Шавкат Абдураззоқов мактаб ўқувчиларини табрикламоқда.
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Маълум бўлишича, вилоятдаги умумтаълим мактабларининг 11-синфини қарийб 30 минг нафар ўқувчи битирмоқда.

    Андижон вилояти

    1986 йил Пахтаобод туманидаги 31-мактабни тамомлаган Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги 13- ва 30-умумтаълим мактабларига бориб, Сўнгги қўнғироқ тадбирларида қатнашган. Мактаб битирувчиларига президент табригини ўқиб эшиттириб, мактаб даврини эсга олган.

    Шуҳрат Абдураҳмонов.

    Шуҳрат Абдураҳмонов.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    2021—2022-ўқув йилида Андижондаги мавжуд 767 та умумий ўрта таълим мактабининг 11-синфини 30 минг 99 нафар ўқувчи тамомлаган.

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Самарқанд вилояти

    Вилоятнинг Қўшработ туманидаги 41-мактабни тамомлаган Самарқанд ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқанд шаҳрининг Қорасув массивида янги қурилган 81-умумтаълим мактабида ўтказилган Сўнгги қўнғироқ тадбирида иштирок этиб, ўқувчи йигит-қизларни табриклаган.

    Эркинжон Турдимов.

    Эркинжон Турдимов.
    Фото: «Дарё»

    Қайд этилишича, жорий ўқув йилида Самарқанддаги мактабларни 45 минг 200 нафар ўқувчи тамомлаган бўлиб, улардан 300 нафарга яқини муддатидан олдин хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга кирган.

    Фото: «Дарё»

    Бухоро вилояти

    1987 йил Ғиждувон туманидаги 49-умумий ўрта таълим мактабини битирган Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ҳам ўзи ўқиган мактабга бормаган.

    Ботир Зарипов.

    Ботир Зарипов.
    Фото: «Дарё» / Нодир Воҳидов

    «Дарё» мухбирининг ёзишича, вилоят ҳокими Бухоро шаҳридаги 1-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган Сўнгги қўнғироқ тадбирида иштирок этиб, мактабнинг 127 нафар ўқувчиси билан учрашган.

    Фото: «Дарё»

    «35 йил илгари мен ҳам Сиз каби сўнгги қўнғироқ жарангига маҳлиё бўлганман. Ўша пайтда ўз орзуларимни забт этиш учун йўлга чиққанман. Ўтган давр мобайнида уларнинг аксарияти ўз рўёбини топди. Албатта, ҳаётда эришилмаганлари ҳам бўлди. Аммо бир ҳақиқат борки, инсон бир мақсад йўлида қатъий ҳаракат қилдими, у албатта, муваффақиятга эришади. Сизларга ҳам омад ёр бўлсин!», — деган вилоят ҳокими ўқувчиларни тадбир билан табриклар экан.

    Фото: «Дарё»

    Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг маълум қилишича, жорий ўқув йилида вилоятдаги мавжуд 538 та мактабни 22 412 нафар ўқувчи тамомлаган бўлиб, уларнинг 3 нафари муддатидан олдин хорижий олий таълим муассасалари, шунингдек, хорижий олий таълим  муассасаларининг Ўзбекистондаги филиаллари талабасига айланган.

    Фарғона вилояти

    Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров Риштон туманидаги 27-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ҳамда Бувайда туманидаги 2-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатида ўтказилган Сўнгги қўнғироқ тадбирларида иштирок этган.

    Хайрулла Бозоров битирувчиларни табрикламоқда.

    Хайрулла Бозоров битирувчиларни табрикламоқда.
    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Маълум қилинишича, якунига етаётган ўқув йилида вилоятдаги мавжуд 960 та умумтаълим мактабини 42 минг 353 нафар ўқувчи тамомлаб, мустақил ҳаётга йўлланма олган.

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Тадбирда муддатидан олдин талаба бўлган, фан олимпиадалари, спорт мусобақаларида ғолиб бўлган ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ва устозлари вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари билан тақдирланган.

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловининг Риштон туман босқичида ғолиб бўлган 27-ИДУМ жамоасига 100 миллион сўм миқдорида президент соврини топширилди. Ментал арифметика бўйича Россия ва Хитойда ўтказилган халқаро танловлар ғолиби, мактабнинг 5-синф ўқувчиси Муҳаммадазиз Содиров, Бухоро шаҳрида ўтказилган қўл жанги бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати совриндори Абдулазиз Абдухалилов диплом ва совғалар билан тақдирланди.

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Бувайда туманидаги 2-ИДУМИда бўлиб ўтган тадбирда 56-халқаро Менделеев олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган Озодбек Мелиқўзиев ва унинг ота-онаси, ўқитувчилари тақдирланди.

    Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

    Вилоят ҳокими Озодбек Мелиқўзиевнинг ушбу халқаро олимпиадада муносиб иштирок этишига ўз ҳиссасини қўшган кимё фани ўқитувчиси «Spark» автомашинаси билан тақдирланишини маълум қилди.

    Қашқадарё вилояти

    1993 йил Китоб туманидаги «Абдулла Қодирий» номидаги 42-сонли мактаб битирувчиси бўлган Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Қарши шаҳридаги 15-мактабда бўлиб ўтган Сўнгги қўнғироқ тадбирида қатнашган.

    Муроджон Азимов.

    Муроджон Азимов.
    Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

    Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

    Тадбир давомида битирувчи ўғил-қизларга президент табриги ўқиб эшиттирилган.

    Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

    Қашқадарёда жорий ўқув йилида битирувчилар сони 42 620 нафар бўлиб, уларнинг 491 нафари муддатидан олдин ОТМ талабаларига айланган.

    Сурхондарё вилояти

    Тўра Боболов.

    Тўра Боболов.
    Фото: Муродбек Давлатов

    Сурхондарё вилоятининг Ангор туманидаги мактаблардан бирини тамомлаган вилоят раҳбари Тўра Боболов Термиз шаҳридаги 1-мактабдаги тадбирда иштирок этиб, битирувчиларга президент табригини ўқиб эшиттирган.

    Фото: Муродбек Давлатов

    Фото: Муродбек Давлатов

    Маълум қилинишича, жорий ўқув йилида вилоятдаги 929 та мактабни 32 минг 215 нафар ўқувчи тамомлаган.

    25.05.2022, 18:31   Изоҳ (0)   19156
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда Lacetti юкхонасидан 160 кг истеъмолга яроқсиз гўшт топилди

    25.05.2022, 18:05

    «ЖСТ аъзоси бўлмаслигимиз миллий ва иқтисодий манфаатларимизни ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланмаётганимизни билдиради» — Содиқ Сафоев ЖСТ ва ЕОИИ ҳақида

    25.05.2022, 17:22

    Ўзбекистонга йил бошидан бери Қозоғистондан 1,1 млн тонна буғдой импорт қилинган

    25.05.2022, 17:12

    Ўзбекистонда 2022 йилда қанча ўқувчи мактабни битираётгани маълум бўлди

    25.05.2022, 16:58

    Фойда солиғи камайтирилди, гўшт учун ҚҚСдан озод қилиш муддати узайтирилди: Солиқ кодексига қандай ўзгартиришлар киритилди?

    25.05.2022, 16:23

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига учинчи кун пастлади

    25.05.2022, 16:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.