АҚШ президенти Жо Байден Колумбияга АҚШнинг НАТОдан ташқаридаги асосий иттифоқчиси мақомини расман берди. Бу мақом АҚШнинг умумий стратегик манфаатларга эга бўлган яқин иттифоқчиларига берилади.
«Президент сифатидаги ваколатларим доирасида... Мен Колумбияни АҚШнинг НАТОдан ташқаридаги асосий иттифоқчилари қаторига киритаман», — дейилади Оқ уй сайтида эълон қилинган меморандумда.
НАТОдан ташқаридаги асосий иттифоқчи мақоми АҚШ иттифоқчисига терроризм ва мудофаа лойиҳаларига қарши қўшма ташаббусларда иштирок этиш, қўшма тадқиқотлар ўтказиш, бир қатор мудофаа вазифалари учун АҚШдан маблағ олиш имконини беради.
Бугунги кунга келиб, асосий иттифоқчи мақоми қарийб 20 та давлатга берилган. АҚШнинг НАТОдан ташқаридаги асосий иттифоқчиси мақомига эга бўлган сўнгги давлат Қатар эди, у мазкур мақомни 2022 йилнинг март ойида олган.
Изоҳ (0)