• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўқувчи қизларни ‘келиним’ деб изза қилган». Бухорода ўқувчи қизни калтаклаган мактаб директори зўравонлиги сабабини изоҳлади

    Бухоро туманидаги 26-умумий ўрта мактабининг 8-синфида ўқиётган қиз мактаб директори томонидан аёвсиз калтаклангани ҳақида хабар берилганди. «Дарё» мухбири мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида ўрганиш олиб борди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «2022 йилнинг 19 май куни тумандаги 26-умумий ўрта таълим мактаби директори ўқувчисини калтаклагани ҳақидаги хабарни эшитганим заҳоти таълим тизими ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиб, ҳолатни ўргандик», — дейди Бухоро тумани халқ таълими бўлими мудири Шамшод Саъдуллаев.

    Масъулнинг маълумот беришича, 2022 йилнинг 17 май куни тумандаги 26-умумий ўрта таълим мактаби директори Умида Жўраева 8-синф ўқувчиси Н.Ҳ.нинг чап қўл елка ва тирсак юқори билакларига таёқ билан уриб, унга ўрта оғир даражада жароҳат етказган.

    «Дарё» мухбирининг аниқлаштиришича, 2022 йилнинг 8 март куни калтакланган Н.Ҳ.дан шу синфда таҳсил олаётган амакисининг ўғли С.Ҳ. 6-синфда ўқиётган 14 ёшли Б.И. исмли қизга олган гулдастани совға тариқасида етказиб қўйишини илтимос қилган. Ўқувчи қиз гулни Б.И.га олиб борган. Б.И. эса гулларни олмай қайтариб берган. Бундан илгари ҳам бир неча маротаба шундай воқеа такрорлангани боис Б.И. Н.Ҳ.га қариндошининг номидан гул ҳам, хат ҳам келтирмаслигини тайинлаган. Шундан сўнг С.Ҳ. яна ўқувчи қиз орқали унинг совға-саломини қайтарган Б.И. билан бир синфда ўқийдиган З.С.исмли қизга аталган гулларини етказиб қўйишини сўраган. Н.Ҳ. яна амакисининг ўғли талаби билан гулларни айтилган қизга олиб борган. З.С. гулларни олмаган ва Н.Ҳ.га бундай ишлар қилмаслигини айтиб, уришиб берган.

    Мактаб директори Умида Жўраеванинг «Дарё»га билдиришича, Н.Ҳ. қариндоши берган совға-саломларини қабул қилмаётган қизларга «Совғаларни олмасанг, учрашувга чиқмасанг, кўча-кўйда шарманда қиламан», деб пўписа қилиб келган.

    «17 май куни Н.Ҳ.нинг синф раҳбари Шоира Солиева қиз шундай хатти-ҳаракатларини давом эттираётганини, ўқувчи қизнинг тарбиясига кучи етмаётганини айтди. Мактаб ўқувчилари орасида шундай ‘шантаж’ликлар давом этиб келаётгани ҳақида эшитиб, бундан жаҳлим чиқди. Қаттиқ жазавага тушдим ва асабимни тўхтатолмай, ўқувчи қизни калтакладим. Яширмайман, хато қилдим. Жаҳлим чиққанда шошиб қолдим, шекилли», — дейди мактаб директори.

    Директорнинг билдиришича, ўқувчи қизнинг гул ва совға ташишидан безор бўлган 6-синф ўқувчи қизлари ҳам мактаб директорига шикоят қилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Шу ўринда, айтишим керакки, Н.Ҳ.нинг мактабдаги хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, 6-синфда ўқийдиган Б.И. ва З.С.лар ҳам шикоят хати ёзиб берган. Ваҳоланки, у 6-синф ўқувчи қизларини ўқувчилар орасида ‘келиним’, деб изза қилиб келган», — дейди мактаб директори.

    Директорнинг билдиришича, у ўз хатосини тушуниб етиб, ўқувчи қизнинг ота-онасидан узр сўрагани уларнинг хонадонига борган. Бироқ ота-онаси унинг узр ва кечиримларини қабул қилишни истамаган.

    «Ўқувчи қизнинг хонадонига кечирим сўраш учун бордим. Кечки овқат пайти эди. Дастурхон устида спиртли ичимлик қўйилган ва қизнинг ота-онаси спиртли ичимлик истеъмол қилган эди. Тўғриси, бу оила нотинч оила сирасига киради. Бундан бир неча йил илгари ҳам Н.Ҳ.нинг катта опалари турмушга чиқиб кетгунга қадар мактабимиз жамоаси анча-мунча муаммоларга дуч келганмиз», — дейди мактаб раҳбари.

    «Дарё» мухбири калтакланган ўқувчи қиз ва унинг ота-онаси билан суҳбатлашиш мақсадида улар яшовчи маҳалла «Амиробод-Гулистон» МФЙ раиси Алишер Файзиев билан телефон орқали боғланган. Маҳалла раиси эса калтакланган ўқувчи қиз яшайдиган хонадон телефон рақамини беришни истамаган ва журналистнинг кейинги қўнғироқларига жавоб бермаган.

    Аниқланишича, маҳалла раиси — мактаб директорининг турмуш ўртоғи. Ва бундан илгари ҳам оила вакиллари маҳалла раисига бир неча бор кўмак сўраб борган. Аммо доимий рад жавобини олиб келган.

    Ҳудуд профилактика инспектори ўқувчи қизнинг оиласи нотинч оилалар рўйхатида турмаслигини билдирган. Худди шунингдек, вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалолов ўқувчининг оиласи ҳақида тўхталган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Калтакланган қизнинг отаси Ғ.Ж. тракторчи, умр бўйи далада ишлаган, онаси уй бекаси. Оилада тўрт фарзанд бўлиб, икки нафар қизи турмушга чиққан. Бундан илгари ҳам оила вакиллари қўни-қўшнилар ёхуд маҳалла-кўй орасида ҳеч қандай жанжал ёки тортишувлар келтириб чиқармаган. Бу оила ҳеч қандай нотинч оилалар сирасига кирмайди ва улар жудаям оддий ва камтарин яшашади», — дейди Шуҳрат Жалолов.

    Калтакланган қизнинг онаси ҳам мактаб директорининг гапини инкор этмоқда.

    «Бу қандай туҳмат бўлди? Нега менинг оилам нотинч оилалар сирасига кирар экан? Ҳеч қачон бировга шикоят қилмаган бўлсак, ким биландир жанжаллашмаган ёки уришмаган бўлсак, оиламиз тинч, тўнғич фарзандларимиз уйли-жойли, турмуши фаровон. Тушунмай қолдим. Чўкаётган одам хасга бўлсаям ёпишади, дейишгани шуми ёки? Қизимни аёвсиз калтаклаб, қўлини моматалоқ қилгач, бўлар-бўлмас гаплар тарқатишга уриняптими? Шуми педагог маданияти, шуми узоқ йиллик тажрибасига эга педагог важи? Тўғри, мактаб директори хатосини тан олиб, кечирим сўраб, уйимизга келди. Аммо хўжайиним унинг узрини қабул қилмади. Ҳар қандай ота-она ўз фарзандини менинг фарзандим ўрнига қўйиб кўрсин-чи? Фарзандингиз мактаб директори томонидан калтакланиб, моматалоқ бўлиб уйга қайтса, қандай ҳолатга тушасиз?! Қизимнинг отаси чидолмади, мактаб директорининг кечиримини қабул қилмади», — дейди қизнинг онаси З.Р.

    Аёлнинг тан олишича, ўша куни эри даладан қайтгач, чарчоғини чиқариш учун бир пиёла спиртли ичимлик истеъмол қилган.

    «Хонадон ичида, оила даврасида бир пиёла ароқ ичиш мумкин эмас, деб қаердадир ёзилганми? Дастурхон ёзилган вақтда мактаб директори уйимизга келди. Аммо турмуш ўртоғим бир оғиз ортиқча гапиргани йўқ, майли, ўйлаб кўраман, фақат ҳозир гаплашмайлик, опа, деб чуқур хўрсиниб, ичкари уйга кириб кетди. Мен ҳам хўжайиним нима десалар, у кишидан ошириб, бирор фикр айтолмайман, дедим. Шу билан биз билан хайрлашиб, мактаб директори чиқиб кетди, холос», — дейди йиғи аралаш З.Р.

    Бухоро тумани ХТБ мудири Шамшод Саъдуллаев ўқувчи қизни аёвсиз калтаклаган мактаб директорининг хатти-ҳаракатини қаттиқ қоралаган.

    «Ўқувчини тарбияга бошлаш ёхуд камчилиги учун унга психологик таъсир ўтказиш ўрнига, жаҳл устида уни калтаклаб, жароҳат етказган мактаб директорининг педагогга хос бўлмаган совуқ ва ўта қўпол ҳаракатини умуман оқлаб бўлмайди. У қонун олдида жавоб беради», — деди Шамшод Саъдуллаев.

    Айни пайтда ички ишлар идоралари томонидан мактабдаги маънавий муҳитнинг ёмонлиги, ўқувчилар ўртасида одоб-ахлоқ нормаларининг бузилгани, Умида Жўраеванинг мактаб директори бўла туриб, ўқувчиларига тажовуз кўрсатгани нуқтаи назаридан унга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўриш ишлари бошлаб юборилган.

    22.05.2022, 14:42   Изоҳ (0)   70117
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги Янги Чоштепа 21 майдан буён электр таъминотидан узилган

    22.05.2022, 14:10

    Наманганда кучли ёмғир кўприкни қисман емириб юборди

    22.05.2022, 13:55

    Қашқадарёда бедарак йўқолган йигитнинг жасади жарликдан топилди

    22.05.2022, 12:59

    «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» 100 миллион долларга сотилади

    22.05.2022, 12:17

    Бухорода мактаб директори ўқувчи қизни калтаклади

    22.05.2022, 11:15

    «Ўтган йили 20 нафар мансабдор мажбурий меҳнатга йўл қўйгани учун улардан 1,9 млрд жарима ундирилган» — меҳнат вазири

    22.05.2022, 10:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британия Арктикани “музлатиш” учун 13,4 млн доллар ажратди

    Дунё | 24 июн, 00:10

    Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳужум қилди (видео)

    Дунё | 23 июн, 23:49

    “Дарё” дайжести: 23 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:36

    Трамп Эронга берилган зарбаларни танқид қилган конгрессменни ҳайдаб чиқаришга чақирди

    Дунё | 23 июн, 23:30

    CNN: Эрон ва Исроил ўртасидаги можаро икки йилгача чўзилиши мумкин

    Дунё | 23 июн, 23:20

    “Ҳақиқатга тўғри келмайди” – Сенат Танзила Норбоева номидан тарқалгани айтилган хабарларни рад этди

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:10

    Саидлазиз Саидкаримов Президент администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:53

    Президент экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.