• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» 100 миллион долларга сотилади

    Давлат активларини бошқариш агентлиги (ДАБА) ҳузуридаги UzAssets инвестиция компанияси «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» устав фондидаги UzAssets’нинг 100 фоиз улушини 100 млн долларга сотиш тўғрисида келишувга эришди. 

    Фото: Давлат активларини бошқариш агентлиги

    Фото: Давлат активларини бошқариш агентлиги

    Заводни нефть ва газ соҳасидаги хусусий корхона — «Саноат энергетика гуруҳи» сотиб олади.

    Хусусийлаштириш очиқ савдо жараёни орқали амалга оширилгани айтилмоқда. Бу бўйича консултант сифатида KPMG Valuation аnd Consulting халқаро консалтинг компанияси жалб қилинган. 

    Давлат улушини баҳолаш учун эса Big4 («Катта тўртлик»)га кирган халқаро баҳолаш компанияси жалб қилинган. Dentons халқаро юридик фирмаси томонидан UzAssets’га қўшимча ҳуқуқий кўмак кўрсатилган.

    Сотиш жараёни бошлангани ҳақидаги хабар 2021 йил 30 апрель куни эълон қилинган эди.

    Корхона мамлакатдаги дастлабки ишлаб чиқариш қуввати 6,5 млн тоннани ташкил этадиган энг йирик нефтни қайта ишлаш заводларидан бири бўлиб, унинг тарихи 1959 йилга бориб тақалади. 1907 йилда ишга туширилган Олтиариқ ёқилғи ишлаб чиқариш қуввати шулар жумласидандир. 

    Ўтган асрнинг 60 йилларида «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» Ғарбий Сибир конларидан хом ашё билан таъминланган. 

    Бундан ташқари, завод бутун собиқ Совет хом ашёсини қайта ишлаш тизимининг бир қисми бўлган. Ўтган 20 йил давомида заводда модернизация ва реконструкция ишлари амалга оширилмаган.

    Заводнинг тўлиқ ишлаши учун асосий қийинчиликлардан бири бу Ўзбекистон ҳудудида хом ашёнинг етишмаслигидир. Пандемия корхонанинг молиявий фаолиятига ҳам салбий таъсир кўрсатиб, нефть таъминотининг етишмаслигини оширди ҳамда нефть маҳсулотларига талабни камайтирди. 

    Сўнгги 10 йил ичида йилига ўртача 1-1,5 млн тонна нефть қайта ишланган бўлса, 2020 йилда атиги 900 минг тонна хом ашё қайта ишланган, холос.

    Битим доирасида «Саноат энергетика гуруҳи» қуйидаги мажбуриятларни бажаришни ўз зиммасига олади:

    • Замонавий ва экологик тоза бензин;
    • Евро-5 талабларига жавоб берадиган дизель ёнилғиси;
    • Жет а-1 реактив ёнилғиси;
    • Суюлтирилган табиий газ ишлаб чиқаришни кўпайтириш;
    • Нефть агрегатларини модернизация қилиш;
    • Ишлаб чиқариш қувватини камида 2 миллион тоннага ошириш;
    • 380 млн доллардан ортиқ инвестиция мажбуриятларини бажариш.
    Инвестиция мажбуриятларидан ташқари, харидор қуйидаги ижтимоий мажбуриятларни ҳам қабул қилмоқда:
    • 2 йил мобайнида корхонада мавжуд иш ўринларини ва ишчилар сонини сақлаб қолиш;
    • Ходимларнинг иш ҳақларини битим имзолаш санасидаги миқдордан камайтирмаслик;
    • Жамоа шартномасининг асосий шартлари сақланишини таъминлаш;
    • Бошқа ижтимоий мажбуриятларни максимал даражада сақлаш.
    «Саноат энергетика гуруҳи» қандай компания?

    «Саноат энергетика гуруҳи» Ўзбекистондаги энг йирик хусусий вертикал интеграциялашган нефть ва газ компанияларидан бири ҳисобланади. 

    Айни пайтда компания ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган 103 та конга эгалик қилади ва нефть қазиб олишнинг тахминан 80 фоизини ва тасдиқланган газ захираларининг тахминан 22 фоизини ташкил қилади. 

    Нефть ва газ қазиб олишдан ташқари, компания бензин, дизель, нефть, авиация керосини ва бошқа бир қатор юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаради. 

    Корхона Ўзбекистондаги стратегик лойиҳаларда, жумладан, нефть қазиб олишни кўпайтириш лойиҳаларида иштирок этади.

    Аввалроқ Халқаро молия корпорацияси «Фарғонаазот»ни хусусийлаштиришга ёрдам бериши ҳақида хабар берилган эди.

    22.05.2022, 12:17   Изоҳ (0)   29399
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода мактаб директори ўқувчи қизни калтаклади

    22.05.2022, 11:15

    «Ўтган йили 20 нафар мансабдор мажбурий меҳнатга йўл қўйгани учун улардан 1,9 млрд жарима ундирилган» — меҳнат вазири

    22.05.2022, 10:49

    Самарқанддаги автосервисда юз берган ёнғинда Lacetti ва «Жигули»га зарар етди

    22.05.2022, 10:20

    Ўзбекистонда тўрт ойда енгил автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми 30 мингтага ошган — Статқўм

    22.05.2022, 09:32

    Фарғонада солиқдан қарзи бор корхоналарнинг 30 млрд сўмлик мол-мулки хатловга олинди

    22.05.2022, 08:31

    Uzbekistan Airways 22 май куни Тошкент—Бухоро—Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатновни амалга оширади

    22.05.2022, 08:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    Дунё | 26 август, 13:53

    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди

    Реклама | 26 август, 13:30

    Исроил “Ҳизбуллоҳ”ни қуролсизлантиришда Ливанга ёрдам бермоқчи

    Дунё | 26 август, 13:40

    Мўйноқдаги қудуқдан газ отилиб чиқиши бир ойдан сўнг “жиловланди”

    Ўзбекистон | 26 август, 12:55

    Каскадёрга эҳтиёж йўқ: хавфли трюкларни ҳам дублёрсиз бажарадиган Голливуд актёрлари 

    Кино | 26 август, 12:55

    Ҳиндистонда эр ўз аёлини тириклайин ёқиб юборди

    Дунё | 26 август, 12:49

    Иордания подшоҳи Самарқандда тантанали кутиб олинди (фото)

    Ўзбекистон | 26 август, 12:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.