Тошкент метрополитенининг «Чорсу» бекатида поезд йўловчиларни тушириб қолдиргани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан метрополитен матбуот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, 12:18 лар атрофида «Ўзбекистон» йўналишида ҳаракатланаётган 43-йўналишдаги поезд носозлик сабаб секин ҳаракатланиб «Чорсу» метро бекатига белгиланган жадвалдан кеч кириб келган. Шу сабабли қайта текширувдан ўтказиш мақсадида ушбу бекатга йўловчиларни тушириб белгиланган ҳудудга ҳаракатланган.
2 дақиқадан сўнг эса ушбу поезд ортидан келган ҳаракат таркиби йўловчиларни олиб, жадвал асосида ҳаракатланган.
Бундан аввал Тошкентда 58 ёшли фуқаро метро поезди йўлига тушиб кетгани, Тошкент метросининг «Пушкин» бекатида 22 ёшли йигит ўзини поезд остига ташлагани ҳамда Тошкент метро поезди «Пахтакор» бекатида тўхтаб қолганига изоҳ берилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)