• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Жиноятчини тутганимда белидаги гранатани портлатиб юборган». 16 февраль воқеаларида қатнашган экстремистни ушлаш вақтида қўлларидан айрилган кичик сержант Исоқжон Жамолов ҳикояси

    Кичик сержант Исоқжон Жамолов бундан 23 йил аввал, 1999 йилнинг 27 апрель куни халқаро қидирувдаги экстремист, Тожикистондан Ўзбекистонга келган ашаддий жиноятчи Абдулҳафиз Умаровни қўлга олиш вақтида жиддий жароҳатланган. Маълум бўлишича, жиноятчи Тошкентдаги 1999 йил 16 февраль воқеаларида иштирок этган ва чет элга қочиб, яна ортга қайтган. Махсус хизматлар томонидан уйига қайтган жиноятчи ҳақида хабар топилиб, уни зудлик билан қўлга олиш чоралари кўрилади. Жамолов жиноятчини ушлаган пайти экстремист қўлида бўлган жанговар гранатани портлатиб юборади. Натижада Жамолов қаттиқ яраланади, жиноятчи эса воқеа жойида вафот этади. Жароҳат сабабли Жамоловнинг чап қўлининг билак қисми ва кафт бўғими, ўнг қўлининг тўртта бармоғи олиб ташланган.

    «Дарё» нашри 22 ёшда ногиронга айланиб қолган Жамолов билан унинг ишдан кетиши, оила қуриши ва бугунги ҳаёти ҳақида суҳбатлашди.

    «Жиноятчини тириклай қўлга олиш буюрилганди»

    1978 йилда Наманган вилояти Уйчи туманида туғилганман. Ҳарбий хизматни Тошкент вилояти Қибрай туманида 1997 йили тамомлаганман. Уйга қайтган пайтим тезкор таъсир кўрсатувчи милиция отряди (у пайтда ОМОН дейиларди) ишга ходимлар олаётган бўлган. Ёшликдан қизиқиш бўлгани учун борганмиз. Насиб экан, ўша йили кузда 19 ёшимда ишга кирганман.

    1999 йилда 16 февраль воқеалари бўлиб ўтган вақтлар эди. Кечқурун навбатчилик қисмида эдик. Бошқармага бир киши қўнғироқ қилиб, укасини (жиноятчини) қўлга олишимизни сўраган. Айтилган одамни тириклай қўлга олиш буюрилди. Биз билан бирга ўша қўнғироқ қилган акаси ҳам борганди. Уни жиноятчининг акаси эканини кейин билганман. 3-4 киши эдик. Бизга жиноятчи хонадонига келгани, ёнида қуроли йўқлиги айтилган. Аммо у одам ўзи билан граната олиб келган бўлган. Тириклай қўлга олиш вақтида у уй ичидан югуриб чиққан. Мен уни биринчи бўлиб қўлга олдим. Кўчада болалар ўйнаётганди. Қўйиб юборсам, чиқиб ўзини уларга урарди. Эй Худо, ўзинг асрагин, деб уй ичига кириб борганмиз. Мен жиноятчининг орқа томонига ўтиб қолганман. Уни маҳкам қучоқлаб, ушлаб олгандим. Унинг белида гранатаси бўлган ва ўша вазиятда ўзини портлатиб юборган. Шунда мен ўлдим шекилли, деб ўйлаганман. Ҳамма ёқ оппоқ, ҳеч нарса кўринмасди. Чап қўлимга кўзим тушган, титилиб кетганди. Ушлайман деб, нариги қўлимни кўтарсам, у ҳам титилган. Қулоқларим ҳеч нарсани эшитмаётганди. Оғриққа чидаб бўлмасди. Ўзимни билмайман. Кейин кўчага қараб югуриб чиққанман. Шериклар шифохонага олиб кетган.

    Исоқжон Жамолов

    Исоқжон Жамолов
    Фото: «Дарё»

    «Қўлларимни кесманглар, деб ялинганман»

    Тақдирга ёзилган экан-да шу ишлар. Экспертлар воқеа жойига борганда кўриб: Худо асраган экан сени, дейишган. Ўзини портлатган одам майда майда бўлиб кетган. Аммо уни мен кўрмаганман.

    Машинада шифохонага кетаётиб шерикларга «қўлларимни бойланглар», деяпман, боғлашади. Боргунча машина ичи ҳам қонга тўлган. Касалхонага боргандан кейин шифокорларга «қўлларимни кесманглар, илтимос, ҳали уйланмаганман», деб ялинганман.

    Чап чўнтагимда гувоҳнома бўларди. Бомба зарралари ундан ҳам тешиб ўтган, лекин юракдан пастроққа санчилган. Яна бир зарраси томоғимга санчилган. Худойим асраган. Ундан кейин ҳаёт синовлари бошланган. Қўлимни кесиши хаёлимга келмаган-ку, кесманглар деяверардим. Оғриқ қолдирадиган укол қилсанглар бўлди, деб бақириб юборганман. Кейин рентгенга қараб, ўнг қўлим бутун қолибди-ку деб ўйлаганман. Отамга хабар беришган. Уйдан эрталаб соппа-соғ чиқиб кетгандим. Отам заводда ишларди. Отам билсалар бўлди, деганман. Сезган эканлар, кўргани борганлар. Ота, шунақа бўлиб қолди, деб йиғлаганман. Ўзлари ҳам йиғлаб юборганлар. Ўзимга келганимда болалар яхшими, деб сўрайверган эканман. Ўша воқеа вақтида кўчада болалар ўйнаб юрган эди-да. Яхши, улар соғ қолишган экан. Шундан кейин даволанишлар бошланди. 2 йилдан кўп даволанганман.

    Фото: ИИВ

    «Оғриқлар йўқ бўлиб кетмади»

    Яраларим 1 йил деганда битди. Аммо оғриқлар ўша-ўша, йўқ бўлиб кетмади. Кейин ҳаётга мослаша бошладим. Яхши инсонлар, ота-она, ака-ука, яқинлар ёрдамлашди. Мана ҳозир шу воқеага 23 йил бўляпти. Одам секин-аста мослашиб кетаркан. Катта бўлгандан кейин билинаркан, ёшликда билинмас экан. Кейин ўқимоқчи бўлдим. 4 йил Намангандаги университетга ўқишга ҳужжат топширдим. Аммо кира олмадим. Барибир ногирон бўлиб қолганим учун ички ишлардан чиқариб юборишлари аниқ эди. Ўшанда ўқитувчилик қилмоқчи бўлганман. Бироқ ўқишга қабул қилинмадим.

    Кейин уйда мол боқа бошладим. Секин-аста шунга мослашиб кетдим. Кундузи молларга қарайман, кечки пайт мактабга кетаман. Пенсиядан тўп олиб, болалар билан футбол ўйнадим. Ҳаётга мослашиб кетиш керак-ку. Шифокорлар «ҳаракатдан тўхтаб қолмагин», дейишганди. Ҳозир у болалар катта-катта йигит бўлиб қолишган.

    Кейин Чортоқ педагогика коллежида сиртқи бўлимда жисмоний тарбия йўналишида ўқидим. Бошланғич синф ўқувчиларига жисмоний тарбия ўқитувчиси, ҳам мураббийлик қилдим. Ўйлаб қарасам, ёшим анча катта бўлиб қолган ва кичкина болалар билан ишлаш жуда масъулиятли эди. Шунинг учун бу ишни тўхтатдим.

    Яна мол боқишга ўтиб кетдим. Машина ҳайдашни ўргандим. Отам автомобиль олиб бердилар. У ёққа борамиз, бу ёққа келамиз. Давлатдан пенсия оламан. Болаларим ҳам катта бўлиб қолишди. Ҳаёт шунақа экан. Пешонага ёзилган нарсалар секин бўлиб ўтавераркан. Хурсандчилик ҳам, хафачилик ҳам бўлиб қолаверади.

    Фото: «Дарё»

    «Соппа-соғ одам бирданига ҳеч нарсага ярамай қолиши ёмон экан»

    Ишдан бўшамайман, ишлайман, «группа» (ногиронлик гуруҳи) ҳам олмайман, деб туриб олганман. Пенсияга кузатамиз, дейишганда ҳам ишлайман, деганман. Лекин иложи йўқ эди. Тадбир ўтказиб, 2000 йилда чиройли қилиб пенсияга кузатишган. Ўша пайтлар қўлларим ҳеч нарсага ярамасди. Отамнинг ўзлари кийинтириб, ечинтирар, овқатлантириб қараганлар. Одам мослашиб кетаркан. Ногиронликда ҳам кексаликка ўхшаб муҳтожлик бўларкан.

    Албатта, нимага энди менда шундай бўлиши керак, деган саволлар қийнаган. Норозилик тақдирга тан бермаслик бўлади. Булар тақдирда бор нарсалар. Шунча йил яшадик. Аллоҳ умр, ризқ, фарзандлар берди. У кунлар ўтиб кетди. Соппа-соғ юриб ҳеч нарсага ярамай қолсангиз, мослашгунча ёнингиздагилар парвона бўларкан. 1 йил даволанган бўлсам, ҳар куни қўлларим «перевязка» қилинарди. Битиб тузалгунча, оғриқлар йўқолмаган. Ҳозир ҳам иссиқ ёки совуқда оғриқ бўлади.

    Икки марта уйланганман. Биринчи аёлим Андижондан эди. Унда ҳам қўлларим шу ҳолатда эди. Қишлоқда яшаймиз, катта ҳовли бошқа жойда эди. Тақдир қўшилмаган экан, у билан ажрашганмиз. Бир-биримизга мослашолмадик. Кейин 4 йил юрдим ва яна бир жуфт учратдим. Тақдир экан, унга уйландим. Ҳозир ҳаммаси яхши, фарзандларимиз бор.

    Адиба ЖамоловаФото: «Дарё»

    Тақдир бизни учраштирган. Аввалига уйимиздагилар «нима қиласан, эплай олмайсан», дейишган, яъни дарров розилик беришмаган. Шу инсонни бахтли қиламан, деб қаттиқ туриб олганман. Юрагимда шу инсонга нисбатан илиқлик пайдо бўлган. Бу гаплар китобийга ўхшайди-ку, лекин бор гап. 2004 йилда турмуш қурганмиз. Оғир ҳаёт кутгандим. Аммо мен кутганчалик қийинчилик бўлмади. Бошида жуда қийин ўтади, деб ўйлаганман. Лекин мени бахтли қилдилар. Турмуш ўртоғим ўзларини эплаб, ҳамма қатори яшарканлар. Лекин барибир парвариш ва эътиборга муҳтожлар. Буларни бир оғиз гапларидан кўнгли тоза инсонлигини сезганман. Мен шу инсонни танлаганимга афсусланмайман ва шукр қиламан. Ўзини ҳам ўйламасдан ёш болаларни ўйлаб жонини хавфга қўйганларини эшитганман. Мен мослашиб кетдим. Чунки шу инсонни бахтли қиламан, деб қатъий қарор қилган эдим. Ҳозирги қишлоқ шароитида яшаш бироз қийинроқ, яъни иссиқ-совуқ сув масаласи бор. Бир кишига қараб турмасак, қийин бўлади. Ҳатто қўлларини ювиш учун ҳам бизнинг ёрдамимиз керак бўлади. Уйда бўлмасак, қўлларини юва олмайдилар. Агар имкони бўлса, яхши одамлардан турмуш ўртоғимнинг яшаш шароитини янада яхшилашга ёрдам беришларини сўраб қолардим. Қанийди, имконим бўлганда шароитларини яхши қилиб берардим. Лекин ундай қила олмайман-да. Бошида роса асабий эдилар. Энди ҳаётга мослашиб яхши бўлиб кетдилар. Қўлимдан келганча қарайман, биздан нолимайдилар.

    Адиба Жамолова, турмуш ўртоғи

    Ривожиддин ЖамоловФото: «Дарё»
    Онасига ҳам, бизга ҳам осон бўлмади. Ҳозир ҳам ўғлимизнинг ҳолатини кўриб таъсирланамиз. Инсонга Худойи таоло сабр бераркан. Борига шукр қилиб, фарзандли бўлди. Уни кўриб ҳам қувонамиз. Бу ҳолатини кўриб туриб, ота-она эзиламиз ҳам. Лекин мана ҳаётда ўз ўрнини топяпти. Кўпчилик қатори яшаяпти. Машинасида мени ўйнатиб юради ўғлим. Хизматимизни қиляпти, барака топсин.

    Ривожиддин Жамолов, отаси

    Исоқжон Жамолов кўрсатган жасорати учун Ўзбекистон президентининг 1999 йил 8 августдаги фармонига асосан «Жасорат» медали билан мукофотланган.

    21.05.2022, 14:16   Изоҳ (0)   108480
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззахда «ЗИЛ» ва Nexia-3 иштирокида содир бўлган ЙТҲда бир нафар йўловчи ҳалок бўлди (видео)

    21.05.2022, 13:36

    ДХХ Гулистонда ноқонуний майнинг фермалар фаолиятига чек қўйди (видео)

    21.05.2022, 13:15

    Жо Байден АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси номзодини эълон қилди

    21.05.2022, 12:56

    Андижонда йигит ва қиз ўзини кўп қаватли уй томидан ташламоқчи бўлгани айтилган видео тарқалди

    21.05.2022, 12:35

    Дональд Лу бошчилигидаги АҚШ делегацияси Ўзбекистонга келади

    21.05.2022, 12:14

    Ўзбекистон январь—апрель ойларида асосан қайси давлатлардан енгил автомобиль импорт қилгани маълум бўлди

    21.05.2022, 11:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.