Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида 80 гектар ер майдонида давлат-хусусий шерикчилик асосида ўрмон типидаги истироҳат боғи ва дам олиш маскани барпо этилади. Бу ҳақда Telegram’даги «Нигоҳ» канали хабар берди.
Ҳужжатга кўра, истироҳат боғи ва дам олиш маскани аҳолининг дам олиши учун қулай бўлган, дарахтзорлар билан қопланади.
Шунингдек, болалар шаҳарчаси, экоферма (ҳайвонот боғи), скейт-парк, сунъий тирмашиш қояси, турли хилдаги спорт майдончалари ва аттракционлар, югуриш ва велойўлаклар, табиий амфитеатр майдони барпо этилади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг августида президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги истироҳат боғларининг бугунги ҳолатини танқид қилганди. «Республикадаги 300 га яқин истироҳат боғи турли вазирлик ва идораларга қарашли бўлиб, уларнинг аксарияти қаровсиз, десак бу ҳам ҳақиқат. Мисол учун, Андижон шаҳрида Маданият вазирлиги ва Ёшлар иттифоқига қарашли 3 та истироҳат боғи таъмирталаб аҳволда», — деганди давлат раҳбари.
Изоҳ (0)