Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида икки киши кредит қарздорлигини ёпиш мақсадида сохта тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллангани аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда маълум бўлишича, «З.Г.» МЧЖ норасмий раҳбари А.Т. ва «А.П.» МЧЖ раҳбари А. ўзаро тил бириктириб, «А.П.» МЧЖнинг кредит қарздорлигини ёпиш учун «Н.П.» МЧЖни ташкил қилган.
Улар банк филиалидан «З.Г.» МЧЖга тегишли Зангиота туманидаги бино-иншоотларни банк кредити асосида сотиб олиш учун ажратилган 1,5 миллиард сўмнинг 1 миллиард сўмини «А.П.» МЧЖнинг қарздорлигини қоплашга йўналтириб, қолган 500 млн сўмини шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 179-моддаси (сохта тадбиркорлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)