Тошкент вилоятида дарё ўртасида машинаси билан қолиб кетган фуқаро қутқарилди, дея хабар қилмоқда ФВВ.
Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Тезкор бошқарув марказига Сирдарё дарёсидаги оролчада автомашинаси билан қолиб кетган фуқародан хабар келиб тушган.
Аниқланишича, бир фуқаро ўз автомобилида ҳордиқ чиқариш мақсадида Сирдарё дарёсига бориб, дарё сатҳи паст бўлганлиги сабабли машинасида оролчага ўтган. Орадан бир оз вақт ўтиб, сув сатҳи тўсатдан кўтарилиб кетганлиги боис дарёдан чиқа олмай қолган.
Воқеа жойига жалб қилинган Чиноз тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари томонидан махсус техника ёрдамида автомашина хавфсиз жойга олиб чиқилди.
Изоҳ (0)