«Боруссия Дортмунд» бош мураббий Марко Розени истеъфога чиқарди. Бу ҳақида жамоа расмий сайти маълум қилди.
Дортмундликлар 45 ёшли мутахассис билан шартномани бекор қилди.
«Ўтган мавсумни чуқур таҳлил қилган ҳолда, клуб олдинга силжишга қарор қилди. Марко Розега омад тилаймиз», — дейилади «Боруссия» баёнотида.
Немис мутахассиси «Дортмунд» клубига 2021 йил ёзида бош мураббий этиб тайинланган эди.
«Боруссия Д» Розе қўл остида 34 ўйинда 69 очко жамғарган ҳолда Бундеслигада иккинчи ўринни қўлга киритди.
Жамоа Германия Кубогида 1/8 финалда «Санкт-Паули»га имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этганди. Европа Лигаси 1/8 финалига ўтиш ўйинида эса «Рейнжерс»га мағлуб бўлганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)