• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ўзбекистон терма жамоасининг Украинага қарши ўйини, бир вақтда иккита хориж йиғинида иштирок этган Абрамов, «Кройфф ва Платини ҳозирги Мессидан анча кучли бўлган». Ўзбек футбол газеталари 11 йил аввал 20 майда нималар ҳақида ёзган?

    Футбол – йилдан йилга ўзгараётган, такомиллашиб бораётган, миллионлар эмас, балки миллиардлар ўйинига айланаётган спорт тури. Интернет нашрлар ривожланиб, янгиликлар турли тармоқларда узатилишидан аввал барча соҳаларга қатори футболга оид янгиликлар ҳам инсонларга телевидение, радио ва газета-журналлар орқали етказиб берилган.

    Хўш, 11 йил аввал ўзбек футбол газеталари нималар ҳақида ёзган, мулоҳазалар қилган, кимлар билан интервьюлар уюштирган? Буларнинг барчаси «Ўзбек футболи газеталари тарихи» рукнида эълон қилиб борилади.

    Ўзбекистон терма жамоаси 1 ва 4 июнь кунлари Украина ва Хитойга қарши ўртоқлик учрашувларига тайёргарлик кўрмоқда. «Интерфутбол» газетасида термага чақирилган футболчиларнинг рўйхати эълон қилинган.

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 20 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 20 май сонидан лавҳа

    Вадим Абрамов легионер футболчилар хизматидан атиги битта ўйинда фойдаланиши мумкин. Бунга сабаб – футболчилари иштирок этадиган чемпионатдаги тақвим зичлиги. Хусусан, Жанубий Кореянинг Кей-Лигасида тўп сурадиган уч нафар футболчи Украинага қарши ўйинда иштирок эта олмайди. Россиянинг биринчи дивизионида ўйнайдиган Марат Бикмаев ва Украинада ҳаракат қиладиган Максим Шацких эса Хитойга қарши ўйинда терма жамоага ёрдам беролмайди. Бикмаев биргина ўйин учун клубидан рухсат сўраган бўлса, Шацкихнинг Хитойга бормаслиги сабаби бошқа футболчиларни синаб кўрилиши билан изоҳланган.

    Дарвоқе, май ойининг охирида тўйи бўлиши лозим бўлган Виталий Денисов ҳам ушбу учрашувларда иштирок эта олмайди.

    25 майдан 8 июнга қадар Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Австриядаги турнирда иштирок этади. Олимпия терма жамоаси турнир давомида Нидерландия, Исроил ва Албания термаларига қарши баҳс олиб бориши лозим. Эътиборга молик томони шундаки миллий терма жамоа билан бирдек ОТЖнинг бош мураббийи – Вадим Абрамов.

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 20 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 20 май сонидан лавҳа

    Ушбу турнир учун ҳам футболчилар чақирув олган. Абрамов «Бунёдкор»нинг 20 ёшли посбони Виктор Мачаловни ҳам ОТЖга илк бор таклиф қилган.

    Қизиқ томони шундаки, Вадим Карленович 1 ва 4 июнь кунлари миллий терма жамоа билан икки мамлакатда, 25 майдан 8 июнгача ОТЖ билан яна бир мамлакатда бўлишга тўғри келади. Абрамов қайси терма жамоага қачон улгуради, деган саволга унинг ўзи берган интервьюсида жавоб берибди:

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 20 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 20 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 20 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 20 май сонидан лавҳа

    ФИФА рейтингида Ўзбекистон яна 83-ўринда. Терма жамоа ҳисобидаги очколар йиғиндиси 403 га тенг. ЖЧ—2010 ғолиби бўлган Испания эса рейтингда пешқадам.

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 20 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 20 май сонидан лавҳа

    Ҳозирда ҳолат қандай? ФИФАнинг 2022 йил 31 март куни эълон қилган рейтингига кўра, Ўзбекистон 1286 очко билан яна 83-ўринда. Рейтингда эса пешқадам 1832 очко билан Бразилия терма жамоаси.

    Биз ҳам энтикиб, ҳам хўрсиниб эслайдиганимиз – Мексикада бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланган. Чорак финалга қадар етиб борган Ўзбекистон терма жамоаси вакилларига қайтиши биланоқ Spark автомашинаси берилган, футболчилари ўзбек футболининг келажаги, деб қаралган эди.

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 20 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 20 май сонидан лавҳа

    Орадан вақт ўтиб уларнинг қанчаси футболда қолди-ю, қанчасининг фаолияти қандай бўлганини кўриб, билиб олдик.

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 20 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 20 май сонидан лавҳа

    Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Алексей Евстафеев «Футбол-Экспресс»га берган интервьюсида қуръа ҳақида фикр билдириб, жумладан, шундай деган: «Гуруҳимизда Чехия фаворит бўлса керак. Айнан чехларни жиддий рақиб деб ҳисоблайман. Қолган жамоалар ҳақида ҳозирча ҳеч нарса дея олмайман. Чунки рақибларимиз тўғрисида менда етарли маълумотлар йўқ. Мана энди Жаҳон чемпионати бошлангунига қадар рақибларимизни яхшилаб ўрганиб борамиз».

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 20 май сонидан лавҳа

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 20 май сонидан лавҳа

    «Клубларимиз жарима тўлашади» сарлавҳаси остидаги хабарда айтилишича, Ўзбекистоннинг тўрт клуби – «Пахтакор», «Бунёдкор», «Насаф» ва «Шўртан» биттадан учрашувда ўйин дискини ОФК қароргоҳига юбормагани учун 5000 доллардан жаримага тортилган. Жарималарнинг умумий миқдори эса 286 минг доллар.

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 20 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 20 май сонидан лавҳа

    Навоийнинг «Қизилқум»ида 8 ўйин ва мураббий истеъфоси юз берган. Жамоадан кетган Марат Кабаев қандай қилиб мураббий бўлгани-ю, қандай қилиб кетгани, жамоада содир бўлган мавсумолди ажойиботлар ҳақида хабарнинг ўзида аниқ-тиниқ айтилган:

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 20 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 20 май сонидан лавҳа

    Футбол афсонаси Пеледан эътиборга молик фикр: «Мухлислар футболчиларни солиштиришни яхши кўришади. Лекин улар ҳамиша Кройфф, Платини ва Ди Стефаноларни унутиб қўядилар. Ушбу футболчилар ҳозирги Мессидан анча кучли бўлишган».

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 20 май сонидан лавҳа

    «Интерфутбол» газетасининг 2011 йил 20 май сонидан лавҳа

    «Футбол-Экспресс» газетасида чиққан «8-турдан сўнг савол» сарлавҳали мақолада Ўзбекистон чемпионатининг 8-туридан кейин 8 та савол келтирилган. Улардан эътиборлиси – мухлисларнинг ташрифи билан боғлиқ.

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 20 май сонидан лавҳа

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 20 май сонидан лавҳа

    Айтиш лозимки, орадан 11 йил вақт ўтди ва бу савол ҳамон ўз актуаллигини йўқотмаган.

    «Африка Блаттер учун овоз беради» сарлавҳали хабарда айтилишича, 1 июнь куни бўлиб ўтадиган ФИФА президентлиги сайловида Африка футбол конфедерацияси Зепп Блаттерни қўллаб-қувватлайди.

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 20 май сонидан лавҳа

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 20 май сонидан лавҳа

    Аввалроқ, Англия футбол ассоциациясининг Блаттерга ҳам, ОФК президенти Муҳаммад бин Ҳаммамга ҳам сайловларда овоз бермаслиги, шунингдек, Океания Футбол Конфедерацияси сайловда Блаттерни қўллаб-қувватлашга қарор қилгани ҳақида ёзган эдик.

    «Барселона»нинг энг оғир босиқ бўлган ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс Марселога нисбатан ирқчилик қилгани учун сал қолса ЕЧЛ финалидан қуруқ қолиб кетиши мумкин эди. Аммо УЕФА ижроия қўмитаси испаниялик футболчининг айбини исботлайдиган далиллар топа олмаган.

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 20 май сонидан лавҳа

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 20 май сонидан лавҳа

    Европа Лигасида «Порту» чемпион! Радамель Фалькао финалда гол уриб, жамоасининг ғалабасини таъминлаган, шунингдек, турнир тўпурари ҳам бўлган.

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 20 май сонидан лавҳа

    «Футбол-Экспресс» газетасининг 2011 йил 20 май сонидан лавҳа

    Мавзуга доир: Футбол янги инқилоб бўсағасида, Олий лига тақвимидаги ўзгаришлар, «Акрамов зўрми ёки Абрамов?». Ўзбек футбол газеталари 11 йил аввал 17 майда нималар ҳақида ёзган?

    20.05.2022, 13:01   Изоҳ (0)   42260
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Манчестер Юнайтед» ёзда ўнга яқин футболчи билан хайрлашиши мумкин

    20.05.2022, 11:11

    АПЛ. «Челси» «тулкилар»ни енголмаганига қарамай мавсумни 3-ўринда якунлаши деярли аниқ бўлди, «Эвертон» эса базўр элитада жон сақлаб қолди

    20.05.2022, 02:23

    «Яхши футболчидан ҳар доим ҳам яхши мураббий чиқавермайди». Александр Гейнрих — ўтмишдаги ёрқин ўйинлари, ҳозирги ҳаёти ва келажакдаги режалари ҳақида

    19.05.2022, 20:01

    Франция чемпионатининг 2021/22 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси аниқланди

    19.05.2022, 19:02

    Мбаппе, Канте, Бензема. Франция терма жамоаси июнь ойидаги ўйинлар учун қайдномани эълон қилди

    19.05.2022, 18:04

    «Барселона» етакчи, шайхларга тегишли «Ман Сити» ва «ПСЖ» топ-5 ликдан ўрин олмади. Forbes дунёнинг энг қиммат клублари рейтингини эълон қилди

    19.05.2022, 16:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Майкл Жексон, Мадонна ва тез орада биографик фильмлари намойиш этиладиган бошқа санъаткорлар

    Кино | 14 июл, 15:20

    “Милан” Эрнандеснинг ўрнига “Реал” футболчисини сотиб олмоқчи

    Спорт | 14 июл, 15:15

    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

    Реклама | 14 июл, 15:00

    Хореография академиясига 2 минг доллар эвазига фуқарони грант асосида ўқишга киритиб қўйишни айтган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 15:00

    iPhone эндиликда AirPods қуввати тугаётгани ҳақида олдиндан хабар беради

    Гаджетлар | 14 июл, 14:46

    Канадада тупроқда 60 кунда парчаланадиган экобатарея яратилди

    Дунё | 14 июл, 14:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.