• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Яхши футболчидан ҳар доим ҳам яхши мураббий чиқавермайди». Александр Гейнрих — ўтмишдаги ёрқин ўйинлари, ҳозирги ҳаёти ва келажакдаги режалари ҳақида

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Александр Гейнрих Ўзбекистон ва Италия А Серияси афсоналари ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан сўнг ЎФАга интервью берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
    Ўзбекистон ва Италия А Серияси юлдузлари ўртасидаги учрашув ҳақида

    Ўзим учун қадрли бўлган «Пахтакор» стадионига қайтиш ёқимли бўлди. Ўйинни эса ўзингиз кўрдингиз, бошқа ҳеч нарса дея олмайман (кулади). Ташкилотчилик яхши бўлган. Италиялик ҳамкасблар билан суҳбатлашганимда, улар ҳам барчаси зўр ўтганини айтди. Улар 2-3 кундан буён Ўзбекистонда ва албатта, ош еган.

    Терма жамоадан чақирувга дарҳол жавоб бергани ҳақида

    Мен билан алоқага чиқишганда, умуман муаммо йўқлигини айтдим. Шундай футболчилар билан ўйнаш яна қачон насиб этади.

    Ҳозир нима билан шуғулланаётгани ҳақида

    Ҳозир оиламга кўпроқ вақт ажратяпман. Шунча йил футбол ўйнадим, доим ҳам уйда бўлолмасдим. Шунинг учун оилам билан бирга бўлиш учун танаффус олдим. Айни вақтда Москвадаман.

    Келажакдаги режалари ҳақида

    Бу ҳақида очиқ гапира олмайман. Тез орада билиб оласиз.

    Мураббийлик фаолияти билан шуғулланиш эҳтимоли ҳақида

    Ҳа, шундай эҳтимол бор. Лекин яхши футболчи дегани ҳар доим ҳам яхши мураббий бўлади дегани эмас. Менда мураббийлик тажрибаси йўқ. Бизнинг авлоддаги йигитларни кўряпман. Кимдадир ўхшаяпти, кимдадир эса йўқ. Шунинг учун яхшироқ тайёргарлик кўрмоқчиман. Шунчаки мураббийликка қадам қўйгим йўқ. Омадсизликка учрашни хоҳламайман. Мураббийлик борасида бир нечта таклифлар тушди. Уларнинг барчасини рад этдим.

    Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинларини кузатиши ҳақида

    Нафақат Ўзбекистон терма жамоасини, балки Суперлигани ҳам доим кузатиб бораман. Терма жамоада айни вақтда муҳим ўйинлар йўқ, фақат ўртоқлик ўйинлари ўтказиляпти. Янги мураббий билан ҳали нимадир ўзгарганини кўрганим йўқ.

    Футболчилик фаолияти давомида Европадан таклифлар бўлгани ҳақида

    Таклифлар бўлган, кўрикларга ҳам борганман. Германияда «Бохум» жамоасида кўрикдан ўтганман. Аммо тил билмаганим учун қийин бўлган. Шу сабаб у ердан дарҳол кетганман. У пайтлар ёш эдим. Ёшлик пайтинг уйдан узоққа кетсанг, нимадир сени ортга тортиб тураркан.

    2003 йилги ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Хави, Иньесталарга қарши ўйнагани ҳақида

    БААда ўтказилган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати фаолиятимдаги энг ёрқин лаҳзаларни хотирада қолдирган. Албатта, кучли рақиблар билан бир гуруҳга тушганмиз (Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Аргентина, Испания ва Мали билан бир гуруҳдан жой олган). Гуруҳ босқичидаги барча ўйинларни ютқазган бўлсак-да, биз қайтганимизда, қаҳрамонлардек кутиб олишганди. Чунки биз охиригача курашганмиз. Шундай ўйинлар бўлади-ки, мағлуб бўлсанг-да, одамлар сенинг курашганингни, охиригача борганингни кўради. Биз бундан уялмаганмиз. Ҳаттоки фахрланганмиз.

    Фаолиятидаги энг эсда қоларли гол ҳақида

    Жуда кўп голлар бўлган. Қайсидир муҳим, қайсидир муҳим эмас. Алоҳида бирини айтиш қийин. Бирор ўйинда жуда чиройли гол урасан, аммо жамоанг мағлубиятга учраган бўлади. Бирор ўйинда 1:0 га ғалаба қозонасан, ягона голни ҳам ўзинг урасан. Мана бу энг эсда қоларли гол бўлади.

    Аргентинага қарши ўйинда жарима зарбасидан урган голим кўпроқ ёдимда қолган. «Пахтакор» сафида ҳам Чемпионлар Лигасида Саудия Арабистони клубига ҳам жаримадан гол ургандим.

    Александр Гейнрих

    19.05.2022, 20:01   Изоҳ (0)   29445
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Франция чемпионатининг 2021/22 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси аниқланди

    19.05.2022, 19:02

    Мбаппе, Канте, Бензема. Франция терма жамоаси июнь ойидаги ўйинлар учун қайдномани эълон қилди

    19.05.2022, 18:04

    «Барселона» етакчи, шайхларга тегишли «Ман Сити» ва «ПСЖ» топ-5 ликдан ўрин олмади. Forbes дунёнинг энг қиммат клублари рейтингини эълон қилди

    19.05.2022, 16:21

    «Айнтрахт» Европа Лигасида «Челси» ва «Вильярреал»нинг рекордини такрорлади

    19.05.2022, 14:22

    Бокс бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари тарихда илк бор совриндорлар қаторидан жой олди

    19.05.2022, 12:39

    Суперлига 10-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари маълум бўлди

    19.05.2022, 11:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.