• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Навоийдаги колонияларда жазо муддатини ўтаётган Аҳмадбой, Отабек Сатторий ва Фозилхўжа Орифхўжаев ҳақида маълумот берилди

    Ўзбекистон Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили қошидаги Миллий превентив механизмлар бўйича ишчи гуруҳи Навоий вилоятидаги жазони ижро этиш муассасаларига сафар қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти матбуот хизмати маълум қилди.

    Ишчи гуруҳ муассасаларнинг ҳолати ва у ердаги жазо ўтаётган шахслар ҳолидан хабар олди.

    Гуруҳ таркибида омбудсман вакиллари, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти ҳамда «Ҳуқуқий таянч» жамоат бирлашмаси вакиллари (фақат Зарафшондаги колонияда – «Эзгулик») бор эди.

    Учрашувларда иштирок этган «Эзгулик» жамияти раиси ўринбосари Бекзод Нурматовга кўра, Зарафшондаги колония 2200 кишига мўлжалланган. Ҳозирда бу ерда 684 нафар маҳкум жазо муддатларини ўтамоқда, уларнинг 27 таси диний радикал оқимларга мансубликда айбланган. Мазкур шаҳардаги 36-сонли манзил колония эса 450 кишини сиғдира олади. Бу ерда 272 нафар маҳкум бор.

    «Навоий вилоятининг Қизилтепа колонияси эса ўз бағридан Халқ артисти Озодбек Назарбеков, таниқли журналист Хайрулла Ҳамидовларни чиқарган, ҳозирда «халқ орасида машҳур бўлган» пирамидачи Аҳмадбойни сақлаётган маскан. Бу колония 2200 кишига мўлжалланган, айни пайтда эса 1123 нафар маҳбус бор. Уларнинг 62 нафари диний экстремистик оқимларга мансуб», – дейилади «Эзгулик» жамияти матбуот хизмати хабарида.

    Қаттиқ тартибли бу колонияда таниқли блогер Фозилхўжа Орифхўжаев билан учрашилди. «Қамоқхона шароитидан шикоятим йўқ. Пластик цехида уста бўлиб ишлаяпман. Аммо суд ҳукмидан норозиман ва мен қамалишим керакмасди» – дейди Фозилхўжа.

    Фото: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти матбуот хизмати

    Фото: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти матбуот хизмати

    Колония маъмуриятига кўра, бу ерга диний уламо Аброр Мухтор Алий келиб маърузалар қилади. Пирамидачи Аҳмадбой эса «сангород»да соғлиғини тикламоқда.

    Навоий шаҳридаги 12-сонли қаттиқ тартибли колония эса 1600 кишилик, бу ерда ҳозирча 1070 маҳкум бор. Ҳозирда бу ерда 1146 нафар маҳкум бор. Уларнинг 60 таси радикал оқимлар фаоллари бўлган. Блогер Акмал Шарипов ҳам шу ерда экан. Оиласи билан узоқ муддатли учрашувда экани сабабли у билан учрашишнинг имкони бўлмаган. У яқин 2 ой ичида озодликка чиқарилиши мумкин экан.

    Мазкур шаҳардаги 4-сонли умумий тартибли колонияга эса 1800 киши сиғади. Колонияда блогер Отабек Сатторий жазо муддатини ўтамоқда. У қурилиш молларига нақш босувчи цехда оператор. «Эзгулик» фаоли билан учрашувда ўзининг ноҳақ қамалгани, судларнинг адолатсизлигини таъкидлаган блогер оилада ёлғиз боқувчи эканини, озодликка чиқиш учун курашаётгани ва фақат президент Мирзиёевга ишонишини таъкидлаган.

    Фото: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти матбуот хизмати

    Фото: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти матбуот хизмати

    «Мониторинг натижаларига кўра, қамоқхоналарнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг ош-овқати сифатини яхшилашга уринишмоқда. Шикоятларнинг асосий қисми суд ҳукмларининг адолатсизлигидан. Энг ёмон кўрсаткич — маҳкумларнинг катта қисмини ёшларнинг ташкил қилишидир.

    Қийноқ ва ноинсоний муомала турлари бўйича ҳозирча шикоят йўқ. Аммо айрим маҳкумлар бундай ҳолатларни Бухородаги колонияларда, Қаршидаги жазони ижро этиш муассасаларида эшитилаётгани ҳақида гапиришган. ‘Кўрамиз, у томонларга ҳам сафар режалаштириш ниятимиз бор’, дейди гуруҳ аъзолари.

    ‘Эзгулик’ жазони ижро этиш муассасаларига сафарни ташкил қилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари вакили идорасига миннатдорчилик билдиради», – дейилади хабарда.

    Ушбу хабар Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти матбуот хизматининг Facebook’даги саҳифасидан ўчириб ташланди. Лекин, жамият матбуот хизмати юқоридаги маълумотларни «Gazeta.uz» нашрига тақдим этган.

    Аҳмадбойга тайинланган жазо

    2018 йилнинг 21 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида Аҳмадбой ва унинг шерикларига нисбатан ҳукм эълон қилинади.

    Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 188-моддаси (ноқонуний тадбиркорлик фаолияти), 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 190-моддаси (фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш), 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 211-моддаси (пора бериш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш)да кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбланган Аҳмадбой, Олмос Қўчқоров, Иззатилла Иброҳимов, Муроджон Турсунбоев, Ойбек Турсунбоев, Азизжон Турдиев ва Рашид Исмоиловларга нисбатан суд ҳукми ўқилади.

    Мавзуга доир: «Аҳмадбой васвасаси» — Ўзбекистондаги энг шов-шувли молиявий пирамида асосчиси Аҳмаджон Турсунбоев фаолияти хронологияси

    Отабек Сатторийга тайинланган жазо

    Жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг 2021 йил 10 майдаги ҳукмига кўра, Отабек Сатторий Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми «а», «г» бандлари ва 165-моддаси (товламачилик) 3-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланиб, 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61-моддаси (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари)га асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 4 май куни бўлиб ўтган суд мажлисида прокурор унга 11 йил қамоқ жазоси тайинланишини сўраганди.

    Унинг адвокати эса апелляция шикоятини беришини маълум қилганди. Адвокатнинг апелляция ишини Сурхондарё вилоятидан бошқа вилоятга ўтказиш бўйича илтимосномасига асосан апелляция шикояти Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўрилди.
    Сатторий иши бўйича апелляция суди 29 июнь куни бошланганди. Судланувчининг адвокати Умидбек Давлатовнинг «Gazeta.uz»га маълум қилишича, Баҳодир Алиқулов раислигидаги судьялар ҳайъати ўз қарори билан блогер бўйича ҳукмини ўзгартирмаган. Аммо судья блогерга Термизда сотиб олган икки хонадонини қайтариб бериш бўйича ҳукм чиқарган.

    Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди томонидан 6,5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган блогер Отабек Сатторийнинг иши тўғрисида ҳукм чиқарилган. Унга кўра, Сатторийга нисбатан тайинланган 6 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўз кучида қолдирилган.

    19.05.2022, 17:45   Изоҳ (0)   67879
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Афғонистон электр энергияси учун Ўзбекистон ва Тожикистондан 100 млн доллар қарздор бўлиб қолган

    19.05.2022, 17:21

    Қашқадарёда фуқарони ишга киритиб қўйиш эвазига 900 доллар пора олган йўл қурилиш участкаси бошлиғи ушланди

    19.05.2022, 16:45

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 11 100 сўмдан пастлади

    19.05.2022, 16:15

    Сурхондарёдан Тошкентга салкам 1 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт олиб кетаётган машиналар тўхтатиб қолинди

    19.05.2022, 15:59

    Ўзбекистонда фойдаланилган вакциналар сони 70 млн дозага яқинлашди

    19.05.2022, 15:54

    «Йўл таъмири фақат тунги вақтларда амалга оширилиши керак» — Алишер Қодиров

    19.05.2022, 15:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.