Ўзбекистонда 19 май ҳолатига кўра жами 70 миллион дозага яқин вакцинадан эмлаш жараёнларида фойдаланилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 6 172 770 доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси эмлаш жараёнларига йўналтирилган.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 69 751 323 дозага етган.
Улардан:
- 2 606 080 дозаси — AstraZeneca;
- 48 169 038 дозаси — ZF-UZ-VAC2001;
- 1 341 790 дозаси — «Спутник V»;
- 10 688 860 дозаси — Moderna;
- 4 626 180 дозаси — Pfizer/BioNTech;
- 1 976 000 дозаси — Sinovac;
- 343 375 дозаси — Sputnik Light вакцинасидир.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга 2022 йилнинг февралида Moderna вакцинасининг 2,8 миллиондан ортиқ дозаси, март ўрталарида 2 миллион дозага яқин Pfizer вакцинаси, 17 март куни эса Япониядан 201 600 доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинганди.
Изоҳ (0)