Россия Марказий банки жисмоний шахслар учун чет элга пул ўтказиш лимитини 10 минг доллардан 50 минг долларгача оширди.
Ҳисоб очмасдан воситачилар орқали пул ўтказмаларининг максимал миқдори 5 000 долларни ташкил қилади.
Ўзбекистон фуқаролари Россия банкидаги ҳисоб рақамидан чет элдаги ҳисоб рақамига ёки бошқа хорижий жисмоний шахсга 50 минг долларгача пул ўтказишлари мумкин.
Ҳисоб очмасдан пул ўтказадиган компаниялар орқали ҳали ҳам ойига 5 000 доллардан кўп бўлмаган пул ўтказиш мумкин. Россия биринчи марта 2022 йил март ойида чет элга пул ўтказиш лимитини белгилаган эди.
Аввалроқ апрелда Ўзбекистонга хориждан 1 миллиард доллар ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)