Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг 1-чорагида Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари ҳақида маълумот берилди.
Қайд этилишича, аксар хорижликлар мамлакатга қариндошларни йўқлаш учун келган — 536,2 минг киши. Бундан ташқари:
- дам олиш — 37,2 минг киши;
- хизмат юзасидан — 13,6 минг;
- даволаниш — 18,4 минг киши;
- тижорат — 2,9 минг киши;
- ўқиш мақсадида — 1,2 минг киши.
Статистика қўмитаси шу мазмундаги ахборотнинг ўтган, 2021 йилга тегишли маълумотлари билан ҳам бўлишганди. Унда ҳам Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий меҳмонларнинг асосий қисмини қариндошларини кўришга келганлар ташкил қилиши кўрсатиб ўтилган. 1,6 миллион нафар инсон айнан шу мақсадда мамлакатга келган.
Эътиборли жиҳати, 2021 йилда Ўзбекистонга даволаниш мақсадида 32,4 минг киши ташриф буюрган. 2022 йилнинг дастлабки 3 ойидаёқ ўтган йилги кўрсаткичнинг 56,7 фоизи амалга ошиб бўлди.
Изоҳ (0)