Ижтимоий тармоқларда Nest One биноси олдида ходимлар норози бўлиб тўплангани ва йўлни ёпиб қўйгани айтилган видеолавҳалар тарқалди. Меҳнат ва бандлик муносабатлари вазирлиги ҳолат бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, Nest One’даги ишчилар ойлиги кечиккани ҳақидаги хабар ўрганилган. Аниқланишича, 17 май куни Шайхонтоҳур туманида жойлашган Tashkent Сity ҳудудидаги Nest One биносида «Ozguvn mimarlik inshaat» МЧЖ ХКнинг 312 нафар ишчиси апрель учун иш ҳақларини олмаган. Шу сабабли мазкур корхонага нисбатан норозилик билдирган. Шу куни 312 нафар ишчига 1 миллиард 7 миллион 1 минг 825 сўм иш ҳақи тўлаб берилиши таъминланган.
Шунингдек, худди шу бинодаги «Ozguven tasarim mimarlik insaat sanayi ve ticar» ПУнинг 427 нафар ишчиси апрель ойи учун иш ҳақини ўз вақтида олмагани сабабли мазкур корхона раҳбариятига норозилик билдирган. Ҳолат юзасида ишчиларга жами 1 миллиард 346 миллион 355 минг 177 сўм иш ҳақи тўлаб берилиши таъминланган.
Давлат меҳнат инспекцияси томонидан юқоридаги икки хорижий корхона раҳбари Гувен Меҳметра номига ёзма кўрсатма берилган.
«Дарё» мухбири ҳолат содир бўлган жойга бориб, вазиятни ўрганди
Nest One қурилиш биноси маркетинг бўйича бош мутахассиси Мафтуна Амилхонованинг «Дарё»га маълум қилишича, ҳодиса 17 май куни соат 08:45 да юз берган:
Изоҳ (0)