• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Nest One биноси қурувчилари ойлик берилмагани сабабли кўчага чиқди. Компаниянинг ўзи иш ҳақи кечикишини техник ҳолат дея изоҳлади

    Ижтимоий тармоқларда Nest One биноси олдида ходимлар норози бўлиб тўплангани ва йўлни ёпиб қўйгани айтилган видеолавҳалар тарқалди. Кейинроқ тадбиркор Мурод Назаров Instagram тармоғи орқали чиқиш қилиб, ваҳимага ўрин йўқлигини айтди.

    «Мен Nest One’да турибман. 17 май, соат 15:09. Ижтимоий тармоқларда ваҳима қилиб чарчатиб юбординглар. Ош емаганинглар учун, чақира олмаганим учун аламни олиш бундай бўлмасин, илтимос. Нима кераги бор шундай ваҳима қилишни? Ҳамма жой тинч. Ҳамма ишлар яхши кетяпти. Битта ош қилиб, балога қолдим», — дейди тадбиркор.

    «Дарё» мухбири ҳолат содир бўлган жойга бориб, вазиятни ўрганди.

    Nest One қурилиш биноси маркетинг бўйича бош мутахассиси Мафтуна Амилхонованинг маълум қилишича, ҳодиса 17 май куни соат 08:45 да юз берган.
    «Аслида, 2 йилдан буён ҳар ойнинг 8-санасидан 12-санасигача ойлик берилади. Аммо бу ой бизда шундай ҳолат бўлгани учун бир ҳафта олдин барчани огоҳлантирдик. 4-5 кунга кечикиши ҳақида огоҳлантирдик. Ойлик кечикишининг сабаби техник ҳолат. Охирги муддат бизда 17 май эди. Бугун соат 08:45 да банк ва карточкаларни ишга тушишини кутмасдан, ишчилар кўчага чиқди. Аммо 09:00 бўлиши билан биз улардан телефонларини очиб қарашларини, карточкага пул тушганини айтдик. Бўлди шу», — дейди у.

    Мафтуна Амилхонова

    Мафтуна Амилхонова
    Фото: «Дарё»

    Мафтуна Амилхонованинг сўзларига кўра, ушбу ҳолат уюштирилмаган. Шунингдек, у ойликлар кечикиши компаниянинг молиявий аҳволи ёмонлашгани билан боғлиқ эмаслигини айтди.

    «Бу техник носозлик. Бизнесда ҳар хил ҳолат бўлади. Бизнинг компаниямизда бу ой шундай ҳолат бўлиб қолди. Шунинг учун, барча огоҳлантирилган. Ўзимиз берган ваъданинг устидан чиқиб, 4-5 кунни ичида ойликларни тушириб бердик. Бу биринчи марта бўляпти. 2019 йилдан бери ишлаб келаман, ойликлар ҳамиша айтилган кунда берилади. Ҳодиса биринчи марта бўлгани учун биз бунинг устида ишлаяпмиз. Тегишли органлар билан бу борада гаплашамиз. Бошқа бундай ҳолат бўлмаслигига ваъда берамиз. Ҳолат ким томондан уюштирилгани ҳақида маълумот ҳозирча йўқ. Биласизлар, банкда иш 09:00 дан бошланади, ушбу ҳодиса эса 08:45 да содир бўлди. Соат 09:00 да барчага пул тушириб берилди», — деди у.

    Nest One вакили Мурод Назаровнинг Instagram саҳифасида ош ҳақидаги гапига: «Мурод ака ҳазил қилдилар. Энди ҳолатни ҳамма тушуниб турибди. Мурод ака бизнинг руҳиятимизни кўтариб турадиган инсон», — дея қўшимча қилди Мафтуна Амилхонова.

    Мурод Назаровнинг ош ҳақидаги гапи унинг Nest One биноси томида пиширган оши билан боғлиқ бўлиши мумкин. 15 май куни тадбиркор Instagram саҳифасига бино томида ўчоқда ош пиширгани видеосини жойлаган эди.

    Nest One меҳнат муҳофазаси ходими Баҳодир Мусаев ҳам ҳолатга изоҳ берди.

    Баҳодир Мусаев

    Баҳодир Мусаев
    Фото: «Дарё»

    «Бизда ҳар ой маош ойнинг 8-санасидан 12-санасигача берилади. Лекин бу ой техник сабабларга кўра маош 5 кунга кечикди. Бу нарса 3-4 кун аввал бизга айтилди: «Маош техник сабабларга кўра кечикади». Лифтнинг олдида 70-80 киши бор эди. Бу ерда эса 600 дан ортиқ одам бор. Огоҳлантиришни эшитмаган одамлар чиқиб, раҳбарлардан ойлик тушмаётганининг сабабини сўрашди. Раҳбарлар келиб, вазиятни тушунтиришди. Соат 09:40 ларда ойликлар тушиш бошланганидан кейин ҳамма ўз ишига бориб ишини давом эттирди. Бу ҳолат аввал бўлмаган. Энди бундан кейин ҳам бўлмаслигига ҳаракат қиламиз», — деди мутахассис.

    Шунингдек, воқеа жойига етиб борган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот котиби Мавжуда Мирзаева ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказилишини айтди.

    Мавжуда Мирзаева

    Мавжуда Мирзаева
    Фото: «Дарё»

    «Бандлик вазирлиги ҳар доим меҳнаткашларнинг шароитларини ўрганиб келган. Бугунги чиққан видео юзасидан ҳам биз муносабат беришимиз керак. Бу вазиятни, бугунги ҳолатни давлат меҳнат инспекцияси батафсил ўрганади. Ҳозирча бизда аниқ маълумотлар йўқ. Мутахассисларимиз ўрганишга киришди. Биз бу ҳолатни бугун кечгача ўрганиб, муносабатимизни берамиз. Ушбу ҳолат бўйича видео тушдан сўнг ижтимоий тармоқларга чиқди. Биз зудлик билан воқеа жойига етиб келдик. Мутасаддилар билан ҳолат юзасидан суҳбатлар олиб бордик», — деди вазирлик вакили.

    Мавзуга доир: Тошкентдаги Nest One қурилиш биносида ёнғин чиқди (видео)

    17.05.2022, 17:40   Изоҳ (0)   38074
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нурдинжон Исмоилов Озарбайжон президентига Шавкат Мирзиёевнинг табрик мактубини топширди

    17.05.2022, 17:36

    Ўзбекистонда маҳаллий тадбиркорларнинг маҳсулотлари учун биржа тўловлари 2 бараварга қисқартирилади

    17.05.2022, 17:21

    Ўзбекистон Товар хом-ашё биржасига олиб чиқиладиган маҳсулотлар тури 5 бараварга ошириш вазифаси қўйилди

    17.05.2022, 17:12

    Ўзбекистонда миллий маҳсулотларни биржада кўпайтириш бўйича янги тизим жорий этилади

    17.05.2022, 16:59

    Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда Сирдарё, Андижон ва Сурхондарёдаги корхоналарнинг биржа савдоларидаги иштироки пастлиги танқид қилинди

    17.05.2022, 16:41

    Бош прокуратура Тошкентдаги меҳрибонлик уйида бўлиб ўтган намойиш уюштирилган бўлиб чиққанини маълум қилди

    17.05.2022, 16:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.