Шавкат Мирзиёев раислигида 17 май куни ўтказилган йиғилишда йил якунига қадар биржадаги товар айланмасини 2 бараварга ошириш учун барча захираларни ишга солиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.
Қайд этилишича, суюқ минерал ўғитлар, нефть кокси, нафта, каустик сода, суюқ углерод оксиди ва техник кислород, металл прокат лист ва пўлат шарлар, барда каби маҳсулотларни биржа орқали сотишни бошлашга кўрсатма берилган. Йиғилишда айрим турдаги юқори ликвидли товарлар биржага қўйилмагани оқибатида уларнинг нархларида ўсиш кузатилаётгани таъкидланган.
2021 йилги пахта ҳосилидан қарийб 1,5 миллион тонна техник чигит олинган. Лекин шундан биржага 939 минг тоннаси ёки 56 фоизи чиқарилган. Биржадан чигит олган 119 та ёғ-мой корхонасидан 20 таси пахта ёғини биржа савдоларига умуман қўймаган. Шу боис юқори ликвидли маҳсулотларни биржа савдоларига қўйилгани устидан тизимли назорат ўрнатиш вазифаси қўйилган.
Бунда биржага қўйиш мажбурий бўлган товарларни, айниқса, техник чигит ва пахта ёғини тўғридан-тўғри сотган корхоналарга нисбатан жавобгарлик кучайтирилади.
Мавзуга доир:
- «Биржа савдолари яширин иқтисодиёт ва коррупцияни кескин камайтиради» — Шавкат Мирзиёев
- Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда Сирдарё, Андижон ва Сурхондарёдаги корхоналарнинг биржа савдоларидаги иштироки пастлиги танқид қилинди
- Ўзбекистонда миллий маҳсулотларни биржада кўпайтириш бўйича янги тизим жорий этилади
Изоҳ (0)