Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Яҳё Ғуломов кўчасидаги маъмурий бинолар кимошди савдосида сотилди. Бу ҳақда «E-auksion» порталида маълумот берилди.
Объект 1968 йилда қурилган бўлиб, газ, сув, электр тармоғи ва канализация тизими мавжуд. Ер участкасининг эгаллаган майдони — 0,32 гектар.
Аукционга қўйилган биноларнинг бошланғич нархи 30,7 млрд сўм эди. Кимошди савдосида 4 нафар иштирокчи қатнашди ва маъмурий биноларнинг якуний нархи 38,4 млрд сўм қилиб баҳоланди.
Шу тариқа лот бошланғич нархидан қарийб 8 млрд сўм кўпроққа сотилди.
Аукцион ғолиби Замира Турсунова бўлди. У «Teledoctor» ва «Tosh Travel Product» компанияларида улушга эга.
Мазкур давлат активи «Республика махсус алоқа боғламаси» давлат унитар корхонаси балансида бўлиб, Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан очиқ аукцион савдоларига чиқарилган эди.
Аввалроқ Тошкентда МИБ томонидан аукционга қўйилган 3 хонали квартира 1 млрд сўмга сотилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)