• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Президент, президентнинг ўғли: Филиппинда ҳокимият қандай қилиб яна Маркослар оиласи қўлига ўтди?

    Филиппинда ҳукумат тепасига аввалги давлат раҳбарларининг ўғли ва қизи келмоқда. Диктатор Фердинанд Маркоснинг ўғли президент, амалдаги давлат раҳбари Дутертенинг қизи Сара эса вице-президент лавозимини эгаллайди. Катта Маркос мамлакатни 20 йилдан ортиқ вақт давомида бошқарган, унинг ҳукмронлиги тарихга Филиппиндаги ҳарбий ҳолат, юзлаб мухолифат вакилларининг ҳалок бўлгани ва коррупциянинг чуқур илдиз отгани билан тарихда қолган. Аммо шунга қарамай Маркослар гуруҳи яна сиёсатга қайтмоқда. «РБК» бу қандай содир бўлгани ҳақида маълумотларни тўплаган, «Дарё» уларнинг таржимасини эътиборингизга ҳавола қилади.

    Президент Фердинанд Маркос, Филиппин биринчи хоними леди Имелда фарзандлари — Фердинанд, Ирен ва Имелда билан бирга. 1969 йил ноябрь, Манила.

    Президент Фердинанд Маркос, Филиппин биринчи хоними леди Имелда фарзандлари — Фердинанд, Ирен ва Имелда билан бирга. 1969 йил ноябрь, Манила.
    Фото: AP Photo

    Июнда Филиппинда янги давлат раҳбарининг инаугурацияси бўлиб ўтади, шундан кейин сайланган президент кичик Фердинанд Маркоснинг олти йиллик муддати бошланади. У 1957 йил 13 сентябрда Фердинанд ва Имелда Маркос оиласида туғилган. Оиладаги ёлғиз ўғил фарзандга отаси шарафига Фердинанд деб исм қўйишган ва унга нисбатан Бонгбонг лақаби кўпроқ ишлатилади. Катта Маркоснинг биринчи турмуши ҳам бўлган, бироқ унинг биринчи хотини, аввалги никоҳи даврида туғилган фарзандлари ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

    Ўғли туғилган вақтда Катта Маркос Шимолий Илокос штатининг конгрессмени эди ва ушбу даврдан Маркослар сиёсий гуруҳи шакллана бошлаган, икки йилдан сўнг у штат сенаторига айланди, 1965 йилда президентлик курсисини эгаллади.

    Кичик Маркос Буюк Британияда таълим олган, бу ерда хусусий мактабни, тамомлаб, Оксфорд университетининг коллежларидан бирига ўқишга кирган, аммо дипломни олишга улгурмаган. Кичик Маркос уни олганини таъкидлашдан чарчамайди, аммо университет мазкур маълумотнинг ёлғон эканини расман тасдиқлаган.

    Имелда Маркос ўғли билан биргаликда Колизейни томоша қилмоқда, 1970 йил 6 сентябрь

    Имелда Маркос ўғли билан биргаликда Колизейни томоша қилмоқда, 1970 йил 6 сентябрь
    Фото: AP Photo

    Катта-Маркос 20 йил давомида 1966 йилдан 1986 йилгача президентлик қилди ва давлатда авторитар режим ўрнатди. 1972 йилдан 1981 йилгача мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилинган, мухлифат вакилларига қарши зўравонлик билан аёвсиз кураш олиб борилган.

    Суд ҳамда ОАВ Маркослар оиласининг бойлиги 10 миллиард доллардан зиёд деб баҳолаган. Мамлакат биринчи хоними Имелда Маркоснинг серҳашам кийим шкафи коррупция рамзларидан бирига айланган, у ерда уч мингдан зиёд пояфзаллар бўлиб, улардан 800 та жуфти ҳозирда музейга экспонатлар сифатида жойлаштирилган. Биринчи хоним вакиллик функцияларини бажаришдан ташқари, эрининг ҳукмронлиги даврида бир қатор вазирликларда раҳбар бўлиб ишлаган.

    Ота ва ўғил Маркослар, 1972 йил январь, Манила

    Ота ва ўғил Маркослар, 1972 йил январь, Манила
    Фото: AP Photo

    Кичик Маркоснинг сиёсий фаолияти ҳам Шимолий Илокос штатида бошланган, у 1980 йилда ягона номзод сифатида вице-губернатор лавозимига сайланган. Уч йилдан кейин губернаторлик сайловларида ғалабага эришди.

    Отаси кичик Маркос ҳақида ўз кундалигида анча кескин фикрлар ёзган: «Бонгбонг — хавотиримизнинг асосий сабабларидан бири. У ўта беғам ва дангаса».

     

    Фердинанд ва Имелда Маркос президентлик қасамёдидан кейин ўғли билан биргаликда Маниладаги Малаканянг саройи балконидан туриб одамларга пешвоз чиқмоқда

    Фердинанд ва Имелда Маркос президентлик қасамёдидан кейин ўғли билан биргаликда Маниладаги Малаканянг саройи балконидан туриб одамларга пешвоз чиқмоқда
    Фото: AP Photo

    Катта Маркос президент сифатидаги охирги қасамёдини 1986 йил 25 февралда амалга ошиқган ва шу куни оқшомда рафиқаси билан биргаликда мамлакатдан қочиб кетган. Собиқ диктаторга АҚШ ҳукумати ёрдам берган ва унинг қочиши учун вертолёт жўнатган. Диктатор дастлаб Гуам оролида, кейинчалик Гавайи оролларида паноҳ топган ва уч йилдан кейин у ерда вафот этган.

    Имелда Маркос Маниладаги халқ театрида ўз тарафдорларига мурожаат қилмоқда, 1991 йил 4 ноябрь

    Имелда Маркос Маниладаги халқ театрида ўз тарафдорларига мурожаат қилмоқда, 1991 йил 4 ноябрь
    Фото: AP Photo

    Маркослар оиласи хорижда 1991 йилгача яшаган, шу йили мамлакат президенти Корасон Акино уларнинг қайтишига рухсат берган ва оила устидан суд ҳукми ўқилишини билдирган.

    Суд жараёни ҳанузгача давом этмоқда. Нобель мукофоти соҳибаси Мариянинг нашри Ресса Rappleр Маркос оиласи давридаги ҳукуматдаги қонунбузилиш ҳолатларига алоқадор 80 та даъво аризаси борлиги, бироқ ушбу ишлардан 15 га яқини муваффақиятли якунланганини ёзган. Давом этаётган суд жараёнлари ҳам Имелда Маркос ва марҳум диктатор оиласининг бошқа вакиллари сиёсий фаолиятига ҳалақит қила олмаган.

    Кичик Маркоснинг сайловолди кампанияси, 1995 йил

    Кичик Маркоснинг сайловолди кампанияси, 1995 йил
    Фото: Reuters

    Филиппинга қайтганидан кейин кичик Маркос сиёсий карьерасини қайта тиклаган. 1992 йилда яна Шимолий Илокосдан парламентга сайланган. 1995 йилда сенат аъзолигига ўта олмаган, аммо 1998 йилда Шимолий Илокос губернаторига айланди ва 2007 йилгача ҳудудни бошқарди, сўнгра вакиллар палатасига сайланиб, 2010 йилда сенат аъзолигига ўтди. 2016 йилда унинг сенаторлик муддати тугади. У вице-президентлик лавозимини эгаллашга уринди, лекин якунда сайловларда ютқазди.

    Имелда Маркос ва кичик Фердинанд Маркос Паоей шаҳридаги катта Маркоснинг тобутдаги жасади олдида

    Имелда Маркос ва кичик Фердинанд Маркос Паоей шаҳридаги катта Маркоснинг тобутдаги жасади олдида
    Фото: Reuters

    Кичик Маркос бу сафарги сайловларда отасининг сиёсий қарашларидан воз кечмади ва уни улуғлади. У катта Маркосни сиёсат даҳоси деб атади, ғалаба қозонганидан кейин Манилада отасига қурилган мақбарани зиёрат қилди. Катта Маркоснинг жасади 2016 йилда Родриго Дутерте президентлиги даврида ушбу қабристонга кўчириб келинган. Бунга қадар ҳукумат собиқ президент хотирасига ҳурмат бажо келтирган ҳолда уни дафн қилишни рад этган ва диктаторнинг мурдаси Паоей шаҳрида махсус совутиш тизимларига эга махсус тобутда сақланган.

    2010 йил, ишчи конгрессга номзодини қўяётган Имелда Маркос, Симолий Илокос губернаторлиги учун сайловларда қатнашаётган унинг қизи Мария Имелда ва сенат аъзолиги учун сайловларда иштирок этаётган кичик Фердинанд Маркоснинг суратлари акс этган плакатни жойлаштирмоқда

    2010 йил, ишчи конгрессга номзодини қўяётган Имелда Маркос, Симолий Илокос губернаторлиги учун сайловларда қатнашаётган унинг қизи Мария Имелда ва сенат аъзолиги учун сайловларда иштирок этаётган кичик Фердинанд Маркоснинг суратлари акс этган плакатни жойлаштирмоқда
    Фото: Reuters

    Имелда Маркос Филиппинга қайтганидан кейин парламентнинг қуйи палатасига сайланди ва 2019 йилгача у ерда депутат бўлди. УНинг қизи Мария Имелда эса Шимолий Илокос губернатори, парламент аъзоси сифатида сиёсий карьерасини олиб борган. Кичик Маркоснинг ўғли Фердинанд Александр Маркос ҳам сиёсатчи. Филиппин ОАВ унинг Шимолий Илокосдан конгрессменлик ўрни учун сайловларда ғолиб чиққанини хабар қилган.

    Маркослар гуруҳи Филиппиндаги ягона сиёсий сулола эмас. Rappleр ҳисоб-китобларига кўра охирги сайловларда тўққизта сиёсий оилаларнинг вакиллари иштирок этган.

    Кичик Фердинанд ва Сара Дутерте 2022 йил май ойидаги сайловолди митингда

    Кичик Фердинанд ва Сара Дутерте 2022 йил май ойидаги сайловолди митингда
    Фото: AP Photo

    Тўққиз сулоланинг бири Дутертелар оиласи. Родриго Дутерте 2016 йилда давлат бошқарувига келган, бироқ Конституциядаги тақиқга кўра иккинчи муддатга қайта сайлана олмади. Унинг олти йиллик ҳукмронлик даври гиёҳвандликка қарши кураш билан эсда қолди ва мазкур кампанияда камида олти минг нафар одам ҳалок бўлди. Ҳуқуқ ҳимоячилари янги президентни Дутерте амалиётидан воз кечишга чақирмоқда. Улар кичик Маркосни Дутерте ва унинг гиёҳванд моддаларга қарши курашини Халқаро жиноят суди томонидан тергов қилинишига қарши чиқмасликка чақирган. Аммо кичик Маркос Филиппинда суд вакиллари кутилмаётганини билдирган. Дутертенинг қизи Сара вице-президентликка сайланган. У мазкур лавозимни эгаллагунига қадар Давао шаҳрининг мери бўлган.

    Кичик Маркос тарафдорларига миннатдорлик билдирмоқда. Норасмий маълумотларга кўра Фердинанд Маркосга 31 миллион сайловчи овоз берган (Филиппинда тахминан 100 миллион аҳоли яшайди).

    Кичик Маркос тарафдорларига миннатдорлик билдирмоқда. Норасмий маълумотларга кўра Фердинанд Маркосга 31 миллион сайловчи овоз берган (Филиппинда тахминан 100 миллион аҳоли яшайди).
    Фото: Reuters

    «Бир гуруҳ байрам қилаётган вақтда, бошқаси иқтисодиёт, таълим ва фуқароларнинг эркинлигидан хавотирланмоқда», — дея сайловларда қайд этилган натижалардан кейинги кайфиятга таъриф берган социолог Жаел Корнелио (CNN иқтибоси). Экспертлар кичик Маркос сайловолди кампанияси вақтида аниқ режалари ҳақида деярли гапирмагани, лекин мамлакатга «буюклик»ни қайтармоқчилигини билдирганлигини таъкидлаган. Улар кичик Маркоснинг ғалаба омиллари бир нечта эканлигини қайд этган. Сайловлардаги ғалабанинг асосий сабабларидан бири сифатида штаб томонидан аниқ тизим ишлаб чиқилиб, ижтимоий тармоқларда ишнинг фаол олиб борилгани, бу орқали нафақат номзоднинг отаси диктатор бўлгани бир чеккада қолдирилгани, балки Маркос фойдасига ишлайдиган миш-мишлар тарқатилгани эътироф қилинган. Унинг ғалабасига яна бир сабаб сифатида сўнгги йилларда филиппинликлар мамлакат ички сиёсатидаги турғунликдан чарчаганлиги билан изоҳланган.

    16.05.2022, 08:30   Изоҳ (0)   13247
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    КХДРда яна 15 нафар одам коронавирусдан вафот этди

    15.05.2022, 21:45

    Финляндия президенти Путинга қўнғироқ қилиб, мамлакат НАТОга қўшилиш учун ариза беришини маълум қилди

    15.05.2022, 19:50

    Қозоғистонда Марказий Осиёда халқаро савдони ривожлантириш мавзусида учрашув бўлиб ўтди

    15.05.2022, 19:16

    Туркманистонда қўл ушлашиб юрган йигит-қизлар қўлга олинмоқда, аёлларга эса пардоз қилиш тақиқланмоқда. Президент алмашганидан кейин фуқароларнинг ташқи кўриниши в...

    15.05.2022, 11:11

    Хитой ҳарбий кемалари баҳсли Сенкаку ороллари яқинидаги Япония сув ҳудудига кирди

    15.05.2022, 09:14

    G7 давлатлари Украинага қурол етказиш заруратга кўра ҳали узоқ давом этишини ваъда қилди

    15.05.2022, 08:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оддий инсонлар билан турмуш қурган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 24 август, 12:31

    Германия Россия ва Беларусь фуқаролари учун гуманитар визалар беришни қайта тиклади

    Дунё | 24 август, 12:10

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кўтарилади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:51

    Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги тўғридан тўғри авиақатновлар тикланади

    Ўзбекистон | 24 август, 11:21

    Россия ҳар ой 6 мингдан ортиқ Shahed дрони ишлаб чиқармоқчи — CNN

    Дунё | 24 август, 10:55

    Кинотавсия: Вақтлараро саёҳат ҳақидаги 7 та фантастик сериал

    Кино | 24 август, 10:36

    ДХХ кубоги: “Жомий” маҳалласи ёшлари чемпионликни қўлга киритди 

    Спорт | 24 август, 10:18

    Шубҳали тўловларни амалга оширманг — Миграция агентлиги фуқароларни огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 24 август, 10:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.