Шавкат Мирзиёев 2021 йил март ойи бошида аҳолини ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.
Шундай қилиб, 2021 йилдан бошлаб ипотека кредитлари бўйича 6 ойлик имтиёзли давр жорий этилди, шаҳарларда эса дастлабки тўлов 20 фоиздан 15 фоизгача пасайтирилди.
Ишлаб чиқувчиларга пандемия даврида тақдим этилган имтиёзлар узайтирилди.
Эндиликда даромади юқори бўлмаган ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар ипотека кредити учун субсидия олишлари мумкин.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан бу бўйича келиб тушган аризалар тўғрисида 2022 йилнинг 11 май ҳолатига маълумот тақдим этилди.
Умумий ҳолатда 29 мингта субсидия ажратилиши режага киритилган бўлиб, ҳозирга қадар субсидия учун топширилган аризалар сони 85 820 та. Улардан 4 329 таси масъул ташкилотларда кўриб чиқилаётган бўлса, 8 304 таси махсус комиссия томонидан ўрганиляпти.
Бугунги кунга қадар аризалардан 49 623 таси рад этилган. Умумий аризаларнинг 81 фоизи — 23 564 таси учун ижобий қарор қабул қилинган. Улардан 22 114 таси янги уй-жой сотиб олиш учун, 1 450 таси уй-жой таъмирлаш учун ажратилган.
Аввалроқ Ипотека кредитларига асосий ставка ўзгаришининг таъсири ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)