«Реал» дарвозабони Андрей Лунин «Кадис»га қарши кечган баҳсда (1:1) пенальтини қайтарди.
Учрашувнинг 61-дақиқасида украиналик посбон Альваро Негредонинг 11-метрлик жарима зарбасини бартараф этди.
Лунин 23 ёш 93 кунлик вақтида пенальтини қайтарди. Шу тариқа Андрей «Реал» тарихида пенальтини ифкефкфа уепфт энг ёш посбонга айланди. Бу статистика 2008/09 йилги мавсумдан бери ҳисоблаб келинади.
Украиналик футболчи 2021/22 йилги мавсум Ла Лигада 2 та ўйин ўтказди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)