Испания Суперкубогининг 2022/23 йилги мавсумида иштирок этувчи жамоалар номи маълум бўлди.
«Реал», «Барселона», «Бетис» ва «Валенсия» Суперкубок учун кураш олиб боради.
«Бетис» Испания Кубоги ғолиби сифатида ярим финалда Ла Лигада 2-ўринни эгаллаган «Барселона» билан баҳс олиб боради.
Иккинчи ярим финалда Испания чемпиони «Реал» Испания Кубоги финалчиси «Валенсия»га қарши ўйнайди.
Испания Суперкубоги мусобақаси 2023 йилнинг 9—15 январь кунлари Ссаудия Арабистонида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2021/22 йилги мавсум «Реал» финалда «Атлетик»ни мағлуб этиб, Испания Суперкубогига эга чиққанди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)